Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Сайловчиларнинг мурожаати ижобий ҳал этиляпти

Сайловчиларнинг мурожаати ижобий ҳал этиляпти

“Халқ давлат идоралари учун эмас, давлат идоралари халқимиз учун хизмат қилиши керак”, деган ғоя бугун ҳаётимизнинг асосий мазмунига айланиб бормоқда.

Ҳар бир мурожаат ортида эса инсон тақдири, уни ўйлантираётган муаммолар ётади, албатта. Шу боис, кейинги йилларда мамлакатимизда халқ дарди билан яшаш, хусусан, уларни қийнаётган муаммоларга тезкор ечим топиш учун мурожаатлар билан ишлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шуҳрат Полвонов жорий йилнинг 17-19 декабрь кунлари ўзи сайланган 66-Нуробод сайлов округида бўлиб, аҳоли билан учрашиб фуқаролар қабулини ўтказмоқда.

Ўтказилган тадбирлар давомида жами 50 дан ортиқ мурожаатлар қабул қилиниб, шундан 7 та мурожаат ижобий ҳал қилинди, 12 та мурожаатга тушунтириш берилди ва 34 та мурожаат ижро учун назоратга олинди. Фуқаролар томонидан асосан иш билан таъминлаш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, суд қарорлари, йўлларни таъмирлаш, газ ва электр таъминоти, уй-жой коммунал хизмати, соғлиқни сақлаш, мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилиши, тижорат банкларига оид ва бошқа масалаларда мурожаат келиб тушди.

Шунингдек, депутат ўрганишлар жараёнида жорий йилнинг 16 декабрь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида қиш мавсумига тайёргарликда йўл қўйилган камчиликларни ҳал этиш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилиб берилган вазифалардан келиб чиқиб, ҳудудий газ таъминоти корхонаси томонидан аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига табиий ва суюлтирилган газни белгиланган чора-тадбирларга асосан ажратилган миқдорда етказиб берилиши, ҳокимлик ва таъминотчи корхоналар мутасаддилари томонидан энергия ресурслари таъминотини яхшилаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни ҳам таҳлилий ўрганмоқда. Бу бўйича ҳудудларда аниқланаётган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш масалаларини депутат ўз назоратига олмоқда.

Депутат Ш. Полвонов бозорларда нарх-наво ошиши ҳолатларининг олдини олиш ҳамда асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари айланмасини, нарх-навосини, мавжуд эҳтиёж ва талабларни кунлик таҳлил қиладиган идоралараро ишчи гуруҳ фаолиятини ҳам таҳлилий ўрганяпти.

Депутатнинг ўрганишлари давом этмоқда.


Кўришлар сони: 557

Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.09.2021
Болалар омбудсманининг ҳуқуқий мақоми кучайтирилмоқда

Халқаро тажрибага назар ташлайдиган бўлсак, бугунги кунда 20 дан ортиқ ривожланган давлатларда алоҳида...

16.09.2021
Озон қатламини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳолати қандай?

Семинарда таъкидланганидек, Ўзбекистон дунё ҳамжамиятининг тўлақонли субъекти сифатида атроф муҳитни...

16.09.2021
Депутат номига сайловчилардан миннатдорчилик хати келди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Мавжуда...