Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Аҳолини ўйлантираётган масалалар ўз ечимини топмоқда

Аҳолини ўйлантираётган масалалар ўз ечимини топмоқда

Маълумки, давлатимиз раҳбари куни кеча бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида одамларни қиш-қировли кунларда табиий газ, электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш, табиий бойликдан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олиш юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқ берган эди. Шунга асосан, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзолари ўз ҳудудларида сайловчилар билан учрашувлар ўтказди.

Депутат Абдуғани Умиров Қарши тумани маҳаллалари аҳолиси ҳамда мактаб ўқитувчилари билан мулоқотга киришди. Айни пайтда туманда 51 та маҳалла, 43 минг 700 дан ортиқ хонадон мавжуд. Уларда 231 минг 730 нафар аҳоли истиқомат қилади.

Вилоят марказига яқин бўлган ушбу туманда коммунал соҳага оид муаммолар нисбатан кам қайд этилиши керак. Афсуски, Абдуғани Умиров халқ билан очиқдан очиқ мулоқот қилгандан сўнг ечимини кутаётган, одамларни қийнаб келаётган муаммолар борлиги аниқланди. Хусусан, тумандаги 7-, 55-, 33-, 34-умумтаълим мактабларида табиий газ ҳамда электр таъминотида узилишлар бўлаётганлигини депутатга ўқитувчилар маълум қилишди. Депутат ҳақиқий аҳволни ўрганиб, мактабларда синф хоналар иссиқ эмаслигини ўз кўзи билан кузатди. Шундан сўнг, тумандаги газ таъминоти ва электр тармоқлари корхонаси мутасаддиларига тегишли кўрсатмалар берди. Айни вақтда фаолиятда йўл қуйилган камчиликлар бартараф этилмоқда.

Депутат Дилшод Ҳамзаев Ғузор туманидаги 1-умумтаълим мактабида ўқитувчи ва аҳоли билан учрашди. Шу ерда мактаб ўқитувчилари ва ота-оналар илм маскани учун янги спорт зали қуриб берилишига ёрдам берилишини сўрашди. Мулоқотда мактаб директори Лола Усмонова аҳоли номидан сўзга чиқиб, ҳозирги кунда мактабда 2158 нафар ўқувчи таълим-тарбия олаётганлигини билдириб ўтган.

– Шу туфайли ҳам мактабимизда қўшимча бинолар қурилиши керак,- деди Лола Усмонова.- Шу жумбоқларни бартараф этишда амалий ёрдам беришингизни илтимос қиламиз.

Депутат Дилшод Ҳамзаевнинг саъй-ҳаракати туфайли бу муаммо 2021 йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига киритилди ва ўз ечимини топадиган бўлди. Дилшод Ҳамзаев ҳозир Қамаши туманидаги “Оқрабод” маҳалла фуқаролар йиғини аъзолари билан ҳам учрашиб, аҳоли томонидан билдирилаётган таклиф ва муаммоларни ўрганаяпти.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Махфурат Хушвақтова ҳам Муборак, Миришкор тумани маҳалларида бўлиб, одамларни кундалик турмушда қийнаб келаётган муаммоларини атрофлича ўрганди. Бу туманларда ҳам фуқаролар асосан, йўллардаги носозликлар, электр энергияси, табиий газ, тоза ичимлик суви таъминоти ва электр энергияси, табиий газдан ўзбошимчалик билан фойдаланиш оқибатида бошқа истеъмолчиларга етиб бормаётган табиий бойликлар ҳақида маълум қилдилар. Депутат ушбу камчиликларни тегишли ташкилот мутасаддиларини жалб этган ҳолда ҳал этиш, сайловчиларнинг ишончини оқлаш учун барча чора-тадбирларни кўряпти.


Кўришлар сони: 463

Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.09.2021
Болалар омбудсманининг ҳуқуқий мақоми кучайтирилмоқда

Халқаро тажрибага назар ташлайдиган бўлсак, бугунги кунда 20 дан ортиқ ривожланган давлатларда алоҳида...

16.09.2021
Озон қатламини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳолати қандай?

Семинарда таъкидланганидек, Ўзбекистон дунё ҳамжамиятининг тўлақонли субъекти сифатида атроф муҳитни...

16.09.2021
Депутат номига сайловчилардан миннатдорчилик хати келди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Мавжуда...