Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Депутат ҳокимликдан шифохона таъмирини охирига етказишни сўради

Депутат ҳокимликдан шифохона таъмирини охирига етказишни сўради

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Анвархон Темиров ўзи сайланган ҳудуд Косонсой туманида ижтимоий масалаларни ўрганмоқда.

Дастлаб депутат “Сой бўйи” маҳалла фуқаролар йиғини биносида сайловчилар билан мулоқот ўтказилди. Мулоқот аввалида коронавирус пандемияси шароитида юзага келган ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш борасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукумати томонидан амалга оширилаётган ишларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди. Ичимлик суви етказиб бериш, суюлтирилган газ билан таъминлаш, қиш мавсумида юзага келадиган масалалар жойида ўрганилиб, мутасадди ташкилот раҳбарларига кўрсатмалар берилди.

Учрашувлар давомида сайлов округидаги ижтимоий соҳа объектларининг фаолиятини ўрганиш давом этмоқда. Жумладан, Косонсой туманидаги 28-сонли ҳамда депутат томонидан 2020 йил 19 ноябрь санасидаги Халқ таълими вазирлигига инвестиция дастурига киритилиши сўралган 22-сонли умумий-ўрта таълим мактаблари фаолияти ўрганилди.

Ўрганиш чоғида иккала таълим муассасасининг пандемия шароитида таълим-тарбия жараёни яхши ташкил этилгани маълум бўлди. Шунингдек, мактабларда бир қатор муаммолар аниқланди. Аниқланган муаммолар юзасидан мутасадди ташкилот вакилларига кўрсатмалар берилиб, муаммолар ечими назоратга олинди.

Тумандаги “Сой бўйи”, “Гузар”, “Боғ”, “Чак”, “Булоқбоши”, “Хонқўрғон”, “Узунқишлоқ” каби маҳалла фуқаролар йиғинларидаги қарийб 57 минг фуқарога хизмат кўрсатадиган “Тергачи” шифохонасининг бугунги кундаги ҳолати яқиндан ўрганилди, шифокорлар билан суҳбатлашилди.

Ушбу шифохона 1989 йилда туман марказий шифохонаси бўлиб иш бошлаганидан буён жорий ва капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмаган. Шифохона биносида иссиқлик билан таьминлаш ва жорий таъмирлаш ишлари бир бошланиб, тўхтаб қолган. Сув таъминоти тизими мавжуд эмас. Бўлимлардаги шароитлар қониқарли даражасида эмас. Депутат бу муаммоларнинг сабабларини ўрганди. Мутасадди ташкилотлар билан боғланилди, туман ҳокимлиги ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида 2021 йилда туман бюджети манзилли рўйхати асосида таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилди.


Кўришлар сони: 477

Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.09.2021
Болалар омбудсманининг ҳуқуқий мақоми кучайтирилмоқда

Халқаро тажрибага назар ташлайдиган бўлсак, бугунги кунда 20 дан ортиқ ривожланган давлатларда алоҳида...

16.09.2021
Озон қатламини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳолати қандай?

Семинарда таъкидланганидек, Ўзбекистон дунё ҳамжамиятининг тўлақонли субъекти сифатида атроф муҳитни...

16.09.2021
Депутат номига сайловчилардан миннатдорчилик хати келди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Мавжуда...