Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Депутат ташаббуси билан “Тадбиркор” маҳалласига трансформатор ўрнатилди

Депутат ташаббуси билан “Тадбиркор” маҳалласига трансформатор ўрнатилди

Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўзи сайланган округларда аҳоли билан мулоқотлар ўтказмоқда.

Хусусан, парламент қуйи палатаси депутати Шербек Бўронов Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги ижтимоий объектлар билан танишди. Тумандаги 1, 3-ва 46-мактабларга ташриф буюриб, ўқитувчи ва ўқувчилар билан яқиндан суҳбат қурди. Шунингдек, депутат туман тиббиёт бирлашмаси шароитлари, унинг дори-дармон билан таъминлангани, беморлар учун овқат тайёрланиш жараёнини кўздан кечирди.

Эътиборлиси, Пахтачи туманидаги “Тадбиркор” маҳалласига Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шербек Бўронов ташаббуси билан янги 100 кВАлик трансформатор ўрнатилди. Маҳалла аҳли депутатга миннатдорчилик билдиришди.

Таъкидлаш жоиз, Пахтачи туманида инвестициялар жалб қилиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш борасида кўплаб йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ўрганишларда маълум бўлдики, “Ziyovuddin invest textile” МЧЖга туманнинг “Бурқут иссиқхона комплекси”дан жами 52,0 гектар ер майдони ажратилган бўлиб, бугунги кунда 50,0 гектар ер майдонини девор билан ўраш ишлари 100 фоизга, 17 гектар ер майдонида иссиқхона қуриш ишлари тўлиқ якунига етказилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 75,0 млрд. сўмни ташкил этади. Лойиҳа амалга оширилиши натижасида 300 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.

Ўрганишлар жараёнида депутат жорий йилнинг 16 декабрь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида қиш мавсумига тайёргарликда йўл қўйилган камчиликларни ҳал этиш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилиб берилган вазифалардан келиб чиқиб, ҳудудий газ таъминоти корхонаси томонидан аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига табиий ва суюлтирилган газни белгиланган чора-тадбирларга асосан ажратилган миқдорда етказиб берилиши ҳолатини ҳам таҳлилий ўрганмоқда. Бу бўйича ҳудудларда аниқланаётган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш масалаларини Ш.Бўронов ўз назоратига олмоқда.

Депутатнинг ҳудуддаги ўрганишлари давом этмоқда.

 


Кўришлар сони: 487

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.09.2021
Институт раҳбарияти томонидан депутат номига миннатдорчилик хати келди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Азамжон Тўлабоев номига Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини...

23.09.2021
Ҳар қандай дарднинг давоси бор. Энди хорижга боришга ҳожат қолмайди

Сирдарёлик Олег Ким бу йил йигирма ёшни қарши олди. Лекин олти йилдан буён буйраклар хасталигидан...

23.09.2021
Қонун лойиҳасидаги бўшлиқлар тўлдирилмоқда

Мутахассислар таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши трансплантация билан боғлиқ тиббий...