Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Спикер ўринбосари бошчилигидаги депутатлар Наманганда Президент фармон ва қарорларининг ижросини ўрганмоқда

Спикер ўринбосари бошчилигидаги депутатлар Наманганда Президент фармон ва қарорларининг ижросини ўрганмоқда
Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, мамлакат аҳолиси даромадлари кескин пасайиб кетишининг олдини олиш устувор вазифа этиб белгиланди. Шу боис бу йўналишда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва ишсиз фуқаролар аниқланиб, уларни бандлигини таъминлаш чоралари кўрилди.

Айни дамда юртимизда тадбиркорлик субъектларига берилаётган имтиёзлар ишбилармонларни изланишга, янги лойиҳаларни амалга оширишга, айниқса, янги иш ўринлари яратишга ундаяпти. Зеро, тадбиркор бу ҳақиқий фидоий инсон. У ўз иши учун кечаю кундуз ишлайди ва шу йўл билан нафақат оиласини, балки эл-юртни ҳам боқади.

Шу ўринда бир савол туғилади. Хўш, бугун вилоят, туман ва шаҳар сектор раҳбарлари томонидан аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини яхшилаш, камбағалликни қисқартириш борасида қандай ишлар амалга оширилмоқда? Кўрилаётган чора-тадбирлар ўзини қай даражада оқламоқда? Жойларда Президент фармон ва қарорларининг ижроси тўлиқ таъминланяптими?

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, OʼzLiDeP фракцияси раҳбари Актам Ҳаитов Наманган вилоятидаги учрашуви давомида тадбиркорлик субъектлари, фермер хўжаликлари ва томорқа эгаларининг фаолияти билан танишиш баробарида, мазкур ҳужжатларнинг жойлардаги ижросини ҳам ўрганди.
Спикер ўринбосари бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари вилоятдаги учрашувини Наманган шаҳрида жойлашган «Ифтихор кийим саноат» МЧЖ фаолияти билан танишишдан бошлади.

Замонавий технологиялар билан жиҳозланган мазкур корхонада ҳозирда сифатли ва хушбичим костюмлар билан бирга, пиджак, куртка пальто ва махсус иш кийимлари ишлаб чиқарилмоқда. Эътиборлиси, 420 нафар ишчи-ходим томонидан тайёрланаётган маҳсулотлар нафақат ички бозорда, балки Германия, Австрия, Испания, Полша, Англия, Россия ва Қозоғистон давлатларига ҳам экспорт қилинмоқда.

А.Ҳаитов ишчи-ходимлар билан суҳбатлашиб, ишлаб чиқариш жараёни, тайёрланаётган маҳсулотлар намуналарини кўздан кечирар экан, тадбиркорнинг галдаги режалари билан ҳам қизиқди.

Суҳбат ва мулоқотлар чоғида тадбиркор йилига 1 320 000 дона тайёр маҳсулот ишлаб чиқариб, экспорт ҳажмини 9 млн АҚШ долларига етказиш, энг асосийси, 900 та янги иш ўринлари яратиш ҳаракатида юрганини билдирди. Спикер ўринбосари бу ташаббусни қўллаб-қувватлаб, уларни имкон қадар тезроқ амалга ошириш юзасидан мутасаддиларга зарур тавсиялар, кўрсатмалар берди.

Ишчи гуруҳ аъзоларининг навбатдаги манзили Учқўрғон туманида жойлашган «Муҳаммадали Ҳамкор Бизнес» МЧЖ бўлди.

Мазкур корхонада «Идеал томат» бренди остида томат, кетчуп ва мева шарбатлари қадоқланади. Корхона томонидан қадоқланаётган консерва маҳсулотларига Германия, Хитой, Россия, Франция, Латвия ва Италия каби давлатларда талаб юқори.

Тадбиркор Муроджон Ибрагимов раҳбарлик қилиб келаётган ушбу корхона ҳозирги оғир шароитда ҳам карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда иш давом этмоқда. Бу ерда меҳнат қилаётган 300 нафар ишчи-ходимлар ҳам ойлик маошларини вақтида олиб келяпти.

Спикер ўринбосари шу ерда ишчи-ходимлар билан суҳбатлашиб, уларга давлатимиз раҳбарининг фармон ва қарорлари мазмун-моҳиятини тушунтирди. Ўз навбатида, ходимларга ҳар бир ишни эҳтиёткорлик билан, карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда бажариш зарурлигини таъкидлади.

Наманган халқи азалдан меҳнаткаш, деҳқончиликнинг ҳадисини олган. Айниқса, Учқўрғон тумани аҳолиси томорқачиликда яхшигина тажриба орттирган. Очиғи, қулупнай етиштиришда уларга етадигани йўқ. Аҳамиятлиси, бугун улар ўзига берилган томорқалардан самарали фойдаланиб, иссиқхоналар барпо қилиб, нафақат оиласи дастурхони, балки, бозорларга ҳам сархил ва эртаки маҳсулотлар етказиб бераётир.

Учқўрғон тумани «Файзиобод» маҳалласи «Қайки» кўчасида яшовчи Нодирбек Хатамов 27 сотих майдонда иссиқхона қуриб, лимонарий ташил этган. Ердан унумли фойдаланиш мақсадида лимонлар орасига қулупнай экиб, йилига 3 мартагача ҳосил оляпти.

Спикер ўринбосари раҳбарлигидаги ишчи гуруҳнинг тумандаги учрашувлари ушбу хонадонда давом этди. Халқ вакиллари хонадон эгалари билан мулоқот қилар экан, юртимиз тупроғи олтинга тенглигини айтиб, ундан йилига 3 маротабагача ҳосил олиш мумкинлигини таъкидлади.

Учрашув сўнггида хонадон эгаларига иссиқхона фаолиятини кенгайтиришда қандай муаммолар бўлса, депутатлар уларни бартараф этишга тайёрлигини билдириб, «Аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, ёпиқ ва очиқ майдонларда маҳсулот етиштириш» номли китоблар тўпламини тақдим этди.

Кўришлар сони: 1284

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.06.2021
Акмал Саидов Туркия Бош Омбудсмани билан учрашди

18 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари...

18.06.2021
Пенсия тизимидаги ислоҳотлар: амалиёт ва истиқболдаги режалар

2021 йил 18 июнь куни парламент қуйи палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан Ўз...

18.06.2021
Болалар ва аёлларга нисбатан зўравонликнинг барча турларини тугатиш масаласи муҳокама қилинди

2021 йил 18 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотл...