Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Ишчи гуруҳ тадбиркорнинг мурожаатини назоратга олди

Ишчи гуруҳ тадбиркорнинг мурожаатини назоратга олди

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳудудларда бўлиб, аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини яхшилаш, камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этиш борасида секторлар томонидан амалга оширилаётган ишларнинг ҳолатини таҳлилий ўрганмоқда.

Хусусан, парламент қуйи палатаси Спикери ўринбосари Борий Алихонов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Жиззах вилоятини ўрганди.


Ишчи гуруҳи Дўстлик туманидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирадиган тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказди. Шунингдек, туман марказидаги “Хумобек” МЧЖ томонидан барпо этилган технопарк фаолияти билан ҳам яқиндан танишди. Ўрганишларда тадбиркорлик субъекти иш фаолиятини тўлиқ олиб бораётгани маълум бўлди. “Акфа” ромлар, ёғоч мебель жихозлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган ушбу технопаркда 10 та янги иш ўрни яратилган. Бироқ технопарк жойлашган ҳудудлар атрофи санитар-гигиена нормаларига риоя қилинмаган. Технопарк ҳудудида турли чиқинди уюмлари, ёввойи ўсимликлар тартибсиз равишда ўсиб ётибди. Мазкур муаммоларни бартараф қилиш бўйича туман ҳокимлигига кўрсатмалар берилди.

Ўрганиш жараёнида бир нечта эҳтиёжманд оилалар яратилган шарт-шароитлар, имтиёзлардан тўғри фойдаланиб, тадбиркорликни йўлга қўйгани ҳам аниқланди. Масалан, ишчи гуруҳи Дўстлик туманидаги беданачилик билан шуғулланувчи оилавий тадбиркор Э.Рахмонов билан учрашганда 2000 та беданаси борлиги, кунига 1500 та тухум олиши ва тухумни 250-300 сўмгача сотишини маълум қилди. Аниқланишича, ушбу тадбиркор бундан бир неча ой олдин эҳтиёжмандлар рўйҳатида бўлган.

— Бундан 3 ой аввал 30 млн.сўмлик имтиёзли кредит олиб, беданачиликни йўлга қўйдим, — дейди Э.Рахмонов. — Ҳозирда кунига ўртача 450-500 минг сўм даромад оляпман. Яқинда олган даромадларимдан автомобиль сотиб олдим.


Мазкур тадбиркор фаолиятини кенгайтириш мақсадида 60 млн.сўмлик имтиёзли кредит олиш истагини билдириб, қўшимча 10 та янги иш ўрни яратишига имкони бўлишини айтиб ўтди. Ишчи гуруҳи тадбиркорнинг ушбу мурожаатини назоратга олиб, тумандаги Агробанк филиалига тавсиялар берди.


Кўришлар сони: 905

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.07.2021
Қисқа сатрларда

Қонун ижодкорлиги фаолияти қонунчилик палатаси фаолиятининг энг муҳим, биринчи галдаги йўналишидир....

28.07.2021
Қисқа сатрларда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ўз фаолиятини мамлакатимизда олиб борилаётган кўламдор ислоҳотлар, х...

28.07.2021
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ахбороти эшитилди

Миллий стратегияда жами 33 та қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш назарда тутилган. Хусусан, янги қонун...