Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

2 минг 65 нафар фуқаро 14 кунлик карантинга олинган

2 минг 65 нафар фуқаро 14 кунлик карантинга олинган

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларидан таркиб топган ишчи гуруҳи бир неча кундан бери ҳудудларда бўлиб, пандемия  вақтида секторлар томонидан  ҳудудларларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳолатини таҳлилий ўрганишмоқда.

Мана шундай ўрганишларнинг бири Бухоро вилояти Ромитон туманида ҳам бўлиб ўтмоқда. Парламент қуйи палатаси депутатлари К. Эрназаров, М. Валиевлар Ромитан туманида коронавирус инфекциясининг олдини олиш бўйича кўрилган чора-тадбирларни атрофлича ўрганди.

Мулоқотлар жараёнида Ромитан туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлими янгидан таъмирлангани, етарли дори-дармонлар билан таъминлангани маълум бўлди. Шунингдек, юқумли касалликлар бўлими ишчи ходимлари таркибидан госпитал, провизор ва изоляторда назоратда сақланадиган беморлар тиббий назорати учун камида учтадан гуруҳ шакллантирилган. Бирлашмада инфекционист, реаниматолог ва эпидемиолог мутахассислардан иборат тезкор жамоа шакллантирилиб ҳимоя воситалари билан таъминланган.

Таъкидлаш жоиз, туман аҳолиси ўртасида мавсум бошидан бўён 2 минг 65 нафар фуқаро 14 кунлик карантинга олинган. Шу билан бирга 1 968 нафар фуқаро 14 кунлик уй карантини ва ҳудудий даволаш – профилактика муассасалари томонидан тиббий назоратга олинган. 97 нафар фуқаро туман юқумли касалликлар бўлимида стационар шароитда карантинга олинган. Айни кунда стационар ва уй карантинида назоратга олинган фуқаролар йўқ.

Депутатларнинг тумандаги ўрганиш жараёнлари давом этяпти.

 


Кўришлар сони: 804

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.06.2021
Президент мактабининг битирувчи ўқувчилари Қонунчилик палатасида

2021 йил 21 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Президент мактабларининг битирувчи ўқувчилар...

21.06.2021
Сув ва сувдан фойдаланишда қандай ўзгаришлар бўлади?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида жамиятимиз ҳаётининг...

21.06.2021
Ҳисоб палатаси фаолиятига оид қонун ҳужжатлари такомиллаштирилмоқда

Жорий йилнинг 21 июнь куни Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди...