Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Уйлари “снос” га тушган хайрбувиликлар депутатдан кўмак сўрашди

Уйлари “снос” га тушган хайрбувиликлар депутатдан кўмак сўрашди

Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари жорий йилнинг 27 февралидан 1 мартга қадар ўз сайлов округларида бўлиб, аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар олиб бордилар. Хусусан, парламент қуйи палатаси депутати Эркин Солиҳов Оқдарё туманида бўлди. Аҳоли муаммоларини ўрганиш жараёнида уйлари “снос”га тушган “Истиқлол” маҳалла фуқарлар йиғини Хайрбуви қишлоғида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар билан учрашди. Ўрганишлар жараёнида маълум бўлдики, 36 та хонадон суғориладиган ерларда қурилгани сабабли ноқонуний деб топилган. Улар суҳбатда 5-10 йил аввал уй-жой қуриш учун ерларни фермердан сотиб олганини айтилар.

— Оқдарёда суғорилмайдиган ернинг ўзи йўқ. Қишлоқларда қадимдан кадастр ҳужжати деган нарса бўлмаган. Уй жойлар ер ўлчовчи (землемер) томонидан тақсимланган. Ҳозир қишлоқдаги 36 та хонадон ноқонуний ўзбошимчалик билан қурилган деб топилган. Биз фермердан сотиб олганмиз. 4 та хонадонга суднинг қарори ҳам келган, – дейди мурожаатчилардан бири М.Бердиев.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Эркин Солиҳов “снос” масаласидаги бундай муаммоларни мутасадди ташкилотлар томонидан чуқур ўрганиб, кейин хулоса қилиш лозимлигини таъкидлади.

— Фермер хўжалиги ўзига ажратилган ер участкаларни хусусийлаштириши, олди-сотди, хадя ва айрибошлаш объекти бўлиши ва иккиламчи ижарага бериши мумкин эмаслигини билган ҳолда, фуқароларнинг ишончини суистеъмол қилиш ҳоллари кўплаб учраб турибди. Ваҳоланки, ер фермерга узоқ муддатга давлат томонидан ижарага берилгани, уни фуқароларга сотиш мумкин эмаслиги Ўзбекистон Республикаси “Фермер ҳўжаликлари тўғрисида”ги Қонунда белгилаб қўйилган. Агарда бундай ҳолларда кадастр ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари аралашган бўлса, бунга хуқуқий баҳо бериш ва айбдорларга нисбатан қонунда белгиланган чораларни кўриш керак. Ушбу вазият инсон тақдири билан боғлиқлигини инобатга олиб, ҳар бир масалага алоҳида индивидуал ёндашган ҳолда чуқур ўрганилиши ва суд орқали ҳал этилиши лозим, – дейди Э.Солиҳов.

Мазкур холат юзасидан билдирилган мурожаат халқ ноиби томонидан туман хокимият мутасаддиларига етказилди. Масала ечими депутатлар томонидан назоратга олинадиган бўлди.


Кўришлар сони: 1193

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.06.2021
Чехия парламенти делегацияси билан учрашув

2021 йил 15 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Cпикерининг биринчи ў...

15.06.2021
Пенсия таъминотида фуқароларга қатор енгилликлар бериляпти

Олий Мажлис Қонунчилик палатанинг навбатдаги мажлисида “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрис...

15.06.2021
Ўттиз ёшдан ошган фуқароларни божхона органларининг ихтисослаштирилган таркибий тузилмаларига қабул қилиш белгиланмоқда

2021 йил 15 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Давлат бо...