Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Депутат аралашуви билан масалалар жойида ижобий ҳал қилинди

Депутат аралашуви билан масалалар жойида ижобий ҳал қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўз сайлов округида бўлиб, аҳоли билан юзма-юз мулоқотда бўлди, сайловчилар муаммоларини ижобий ҳал қилиш чораларини кўрди.

Хусусан, парламент қуйи палатаси депутати Барнохон Мирзамованинг Уйчи туманидаги чекка қишлоқлардан бири – Янгиҳаёт маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан учрашуви амалий ишларга бой бўлди.

Туман марказидан 23 километр олисда жойлашган мазкур ҳудудда 2875 нафар аҳоли яшайди. Маҳаллада қишлоқ врачлик пункти мавжуд эмас.

Шу боис, учрашув мобайнида депутат ташаббуси билан Наманган вилояти Уйчи туман тиббиёт бирлашмаси кўмагида ҳудуд аҳолиси учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди. Унда 220 нафардан ортиқ фуқаро ўз саломатлигини текширувдан ўтказиш имконига эга бўлди. Тиббий кўрикка кўчма мобиль поликлиникаси ҳам жалб этилди ва 30 нафар аҳоли кўз касалликлари шифокори текширувидан ўтди.

Шу билан бирга, аёлларда учрайдиган кўкрак бези саратони касаллигини эрта аниқлаш ва олдини олиш мақсадида 25 нафар аёл Наманган вилояти онкология диспансери таҳлилидан ўтказилди.

Шу куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Барно Мирзамова маҳалла аҳлининг мурожаат ва таклифларини ҳам тинглади.

Маълум бўлишича, маҳалланинг чегара ҳудудига туташ жойлашган таълим масканида бир вақтнинг ўзида ҳам мактаб ўқувчилари таълим олмоқда, ҳам болалар боғчаси фаолият юритмоқда экан.

Аслида мактабгача таълим муассасасига тегишли 180 ўринли бинода 60 нафар боғча тарбияланувчиси билан биргаликда 140 нафар ўқувчи ҳам таҳсил олаётгани депутатнинг эътиборини тортган бўлса, аҳолининг норозилигига сабаб бўлаётган эди. Ўқувчиларнинг жисмоний чиниқиши учун спорт майдони ҳам мавжуд эмаслиги кишини янада ўйга толдиради.

Шу боис, одамлар ўзи сайлаган депутатга ҳудудда мактабгача таълим маскани ва 42-мактабда спорт майдончаси барпо этиш зарурлиги ҳақида мурожат қилди ҳамда у бесамар кетмайдиган бўлди.


Шу билан бир қаторда, мазкур маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаролар Замира Шокирова ва Абдулло Отамирзаев боғдорчилик учун ер майдони олиш, фуқаро Дилдора Абдувалиева 2011 йил Уйчи туман Ғайрат педагогика коллежининг мактабгача таълим йўналишини битирган мутахассислиги бўйича ишга жойлашиш масаласида қилган мурожаатлари депутатнинг аралашуви билан тегишли мутасадди ташкилотлар орқали шу жойнинг ўзида ижобий ечилди.

Бундан ташқари, ушбу маҳалланинг бир гуруҳ аҳолиси томонидан тоза ичимлик сув билан таъминлаш борасида қилинган мурожаат ҳам тез орада ҳал этиладиган бўлди.

– Президентимиз айтганларидек, депутат халқ дарди билан яшаши керак, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Барно Мирзамова. – Шу мақсадда бугун туманимизнинг чекка, Қирғизистон билан чегарадош ҳудуди аҳолиси дардига қулоқ тутдик. Бу ерда ичимлик сув, боғча, мактаб ва қишлоқ врачлик пункти зарурлиги аниқланди. Аввалги учрашувларимизда ҳам сайловчилар тиббий кўрик ташкил этилишида ёрдам сўрашганди. Мана, мурожаатга асосан аҳоли, айниқса, аёллар саломатлиги чуқурлаштирилган тиббий текширувдан ўтказилди.

Учрашув давомида аниқланган муаммоларни бартараф этиш борасида тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилди.

 


Кўришлар сони: 1123

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.06.2021
Чехия парламенти делегацияси билан учрашув

2021 йил 15 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Cпикерининг биринчи ў...

15.06.2021
Пенсия таъминотида фуқароларга қатор енгилликлар бериляпти

Олий Мажлис Қонунчилик палатанинг навбатдаги мажлисида “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрис...

15.06.2021
Ўттиз ёшдан ошган фуқароларни божхона органларининг ихтисослаштирилган таркибий тузилмаларига қабул қилиш белгиланмоқда

2021 йил 15 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Давлат бо...