Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

“Билимлар куни”да депутатлар иштирок этди

“Билимлар куни”да  депутатлар иштирок этди

Жорий йилнинг 4 сентябрь куни юртимиздаги барча умумтаълим мактабларида янги ўқув йили бошланиши муносабати билан “Билимлар куни” тадбирлари бўлиб ўтди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Назир Собиров, Жаҳонгир Ширинов, вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси, партия фаоли Феруза Ибрагимова ҳамда партия фаоллари “Билимлар куни” муносабати билан Бухоро шаҳридаги 6-умумтаълим мактабида бўлишди. Мактаб ўқувчи ва ўқитувчиларини байрам билан қутлаб, янги ўқув йилида омад ва зафарлар ёрлигини тилашиб, мактаб остонасига илк бор қадам қўйган ўқувчиларга партиянинг эсдалик совғларини топширишди.

Шунингдек, ЎзМТДП Жондор туман Кенгаши томонидан туманидаги 32-сонли умумтаълим мактабида ҳам ташкил этилган “Билимлар куни” тадбирида иштирок этган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жаҳонгир Ширинов “Мустақиллик миллий тикланиш демакдир” мавзусидаги очиқ мулоқот тадбирида сўз олиб, мустақилликгача босиб ўтилган йўл, бугун амалга оширилаётган ислоҳотлар ва эртанги куннинг истиқболлари хусусида сўз юритди.

Тадбир давомида фаол ўқувчиларининг 10 нафарига ЎзМТДП Бухоро вилояти кенгаши томонидан тайёрланган ўқув қуроллари ва эсдалик совғалари топширилди ҳамда мактаб ўқитувчиларидан 5 нафари партия аъзолари сафига қабул қилиниб, аъзолик гувоҳномалари топширилди.


Кўришлар сони: 993

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.01.2020
Депутатлар Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқдилар

Парламентнинг ҳозирги ривожланиш босқичида давлатимиз раҳбарининг тавсиялари билан амалиётга жорий...

22.01.2020
Фракция Ҳукумат аъзолигига номзодларни маъқуллади(ми?)

Депутатлар кун тартибидаги масала юзасидан ўз муносабатларини билдириб ўтишди. Номзодларнинг ҳаётий...

22.01.2020
Ҳаракатлар режасида кўзда тутилган вазифаларнинг ижроси парламент назоратида бўлади

Йиғилишда дастлаб, фракция аъзолари номзодларнинг истиқболга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлар ...