Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Аниқланган камчиликлар бартараф этилади

Аниқланган камчиликлар бартараф этилади

Аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар ҳудудлардаги муаммоларнинг бартараф этилишида муҳим омил бўлмоқда.  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, ЎзМТДП фракцияси раҳбари Сарвар Отамуратов ҳам мутасадди ташкилот ва муассасалар вакиллари билан ҳамкорликда Зарбдор туманида ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

Учрашувларда асосий эътибор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора тадбирлар тўғрисида”ги Қарорнинг ижросини таъминлаш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа аҳволини яхшилаш, мавжуд муаммоларни ўрганиш ҳамда бартараф этишга қаратилмоқда.

Хусусан, ишчи гуруҳ 130 ўринга мўлжалланган Зарбдор туман тиббиёт бирлашмаси фаолияти билан танишди. Зарбдор туман тиббиёт бирлашмасида мутахассис кадрлар етишмовчилиги билан боғлиқ бир қатор муаммолар мавжудлиги аниқланди. Бугунги кунда муассасада 67 нафар шифокорлар фаолият олиб бораётган бўлса, шундан 47 нафари нафақа ёшига етган. Шунингдек, бирлашмада 12 та бўш иш ўринлари мавжуд. Мазкур ҳолатларнинг юзага келишига 2 та сабаб бор. Биринчиси - туманда тиббиёт йўналиши бўйича ОТМга кириш кўрсаткичлари паст. Иккинчидан – соҳа бўйича ОТМни тамомлаган мутахассис кадрлар ҳам Тошкент шаҳрида ёки бўлмаса вилоят марказида ишда қолиб кетмоқда. Ўрганишлар давомида ушбу ҳолатларни бартараф этиш бўйича мутасаддиларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Ўрганишлар давомида маълум бўлдики, тиббиёт бирлашманинг болалар бўлимида дори-дармон воситаларининг етишмовчилиги билан боғлиқ муаммолар бор.

Зарбдор ТТБ ТШТЁК бўлимида катта ва кичик хирургик жамланма, турли ҳажмдаги эндотрахиал трубкалар етишмайди. Шунингдек, тез тиббий ёрдам бўлимида қўшимча бир дона хизмат автомабилига эҳтиёж бор. Мазкур муаммоларни бартараф этиш бўйича бир қатор амалий ишлар амалга оширилди.

Бирлашма ҳовлисида беморлар учун маҳсус кутиш жойлари қуриш бўйича таклифлар ўртага ташланди. Эндиликда ушбу қўшимча бинолар маҳаллий бюджетдан маблағ ажратилиб қуриб бериладиган бўлди.


Кўришлар сони: 5876

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.09.2021
Институт раҳбарияти томонидан депутат номига миннатдорчилик хати келди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Азамжон Тўлабоев номига Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини...

23.09.2021
Ҳар қандай дарднинг давоси бор. Энди хорижга боришга ҳожат қолмайди

Сирдарёлик Олег Ким бу йил йигирма ёшни қарши олди. Лекин олти йилдан буён буйраклар хасталигидан...

23.09.2021
Қонун лойиҳасидаги бўшлиқлар тўлдирилмоқда

Мутахассислар таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши трансплантация билан боғлиқ тиббий...