Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Муаммоларни жойида ҳал этишга кўмаклашилмоқда

Муаммоларни жойида ҳал этишга кўмаклашилмоқда

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳудудларда бўлиб,  аҳоли билан амалий мулоқотлар ўтказаётир. Очиқ мулоқотларда Парламент аъзолари ҳудуддаги мавжуд муаммоларни ўрганиш баробарида уларнинг ечимини топишга алоҳида эътибор қаратмоқда.  Бу эса айни вақтда сайловчиларда вакиллик органларига бўлган ишончни янада оширмоқда. Хусусан, Андижон туманидаги юзма-юз мулоқотлар амалий руҳда кечаётганлиги билан аҳамиятлидир.

– Депутатларнинг туманимизга ташриф буюраётганини эшитиб, очиғи дилимизда катта умид уйғонди, – дейди  Андижон туманидаги “Ойжамол” МФЙ раиси  Солияхон Жўраева. Чунки бошқа жойларда бўлгани каби бизнинг маҳалламизда ҳам ечимини кутаётган муаммолар бор эди.  Жумладан, Навбаҳор кўчасидаги 1260 метр масофадаги йўлнинг таъмирталаблиги, қиш фаслининг ёғинли кунларида бу кексалар ва болалар учун қийинчилик туғдириб келаётган эди. Ушбу муамммо Парламент аъзоларининг аралашуви натижасида “Йўлсоз” масъулияти чекланган жамияти томонидан қўллаб-қувватланди ва таъмирлаш режалаштирилган кўчаларга асфалът ётқизиш ишлари бошланди. Умумий қиймати 223 миллион сўм бўлган ушбу лойиҳа икки кунда тўла якунланади.

Шунингдек, Парламент қуйи палатаси депутатлари учрашувларда Президентимиз томонидан имзоланган қонунларнинг мазмун-моҳияти ҳамда қонунчилигимизга киритилган ўзгартишлар ҳақида батафсил маълумотлар беришмоқда. 


Кўришлар сони: 4576

Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.09.2021
Болалар омбудсманининг ҳуқуқий мақоми кучайтирилмоқда

Халқаро тажрибага назар ташлайдиган бўлсак, бугунги кунда 20 дан ортиқ ривожланган давлатларда алоҳида...

16.09.2021
Озон қатламини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳолати қандай?

Семинарда таъкидланганидек, Ўзбекистон дунё ҳамжамиятининг тўлақонли субъекти сифатида атроф муҳитни...

16.09.2021
Депутат номига сайловчилардан миннатдорчилик хати келди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Мавжуда...