Cайт ранги: A A


Янги қонунларга шарҳлар

Аудиторлик хизмати янги босқичга кўтарилмоқда

Яқинда Президентимиз томонидан “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонун имзоланди. У билан аудиторлик хизмати кўрсатишнинг янгича тартиб ва тамойиллари белгиланди.

Энг муҳими, Қонунинг 5-моддасида аудитор тахминларга асосланиб фикр билдиришдан ҳоли бўлиши ва ўзининг обрусини туширадиган фактларга йўл қўймаслиги, аудиторлик ташкилоти мустақиллигига монелик қиладиган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, аудиторлик хизматлари кўрсатишни рад этиши мустаҳкамлаб қўйилди.

Қонун орқали аудиторлик фаолияти соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ҳам белгиланди. Жумладан, аудиторлик фаолиятини ва аудиторлик хизматлари бозоридаги ҳалол рақобатни илғор халқаро амалиёт асосида ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, аудиторлик текширувларининг ўрни, аҳамияти ва кўрсатилаётган аудиторлик хизматлари сифати учун аудиторлик ташкилотларининг жавобгарлиги оширилди.

Шунингдек аудиторларни касбга тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, аудиторлик ташкилотлари ишини сифатини ташқи назорат қилиш тизимини шакллантириш, ёшларни аудиторлик касбига жалб этиш ва касбга оид аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаларининг тегишли олий таълим ташкилотлари билан фаол ҳамкорлик қилишни таъминлаш белгилангани айни муддао бўлди.

Бир сўз билан айтганда, Қонунда аудиторлик ташкилотларининг фаолиятига аралашишга ва аудиторлик ташкилотига, шунингдек унинг ходимларига қандай шаклда бўлмасин таъсир кўрсатишга йўл қўйилмаслиги мустаҳкамлаб қўйилгани бу соҳани янги босқичга кўтаришда муҳим аҳамият касб этиши, шубҳасиз.

 

 

Ҳазратқул Хўжамқулов,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси


Кўришлар сони: 67

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2021
Депутатлар 279 та муаммони жойида ҳал этди

Қизғин ўтган мазкур учрашувлар давомида сайловчилар томонидан 616 та муаммо ва муаммоли вазият, ...

08.04.2021
Хотин-қизларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш масаласи муҳокама қилинди

Аёллар соғлигини муҳофаза қилиш чоралари, тиббий хизмат қамровини кенгайтириш, оилада соғлом фарзандни...

08.04.2021
Ўзбекистон — Саудия Арабистони: парламентлараро алоқаларнинг янги босқичи

Бугунги глобаллашув жараёнида давлатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва яқин муносабатлар жуда муҳим...