Халқаро фаолияти
Тожикистон парламенти делегацияси Темурийлар тарихи давлат музейига ташриф буюрди
Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Тожикистон Республикаси парламенти қуйи палатаси Раиси Шукуржон Зуҳуров бошчилигидаги делегация аъзолари пойтахтимиздаги Темурий тарихи давлат музейига ташриф буюрди.
Ўзбекистон-ЕИ: парламентлараро ҳамкорликнинг муҳим йўналиши
Жорий йилнинг 22 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида “Ўзбекистон-Европа Иттифоқи парламентлараро ҳамкорлик” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, Европа парламенти депутатлари, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги вакиллари иштирок этдилар.
«Ўзбекистон – ЕИ»: ҳамкорликнинг истиқболдаги босқичлари
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида «Ўзбекистон – Европа Иттифоқи» парламент ҳамкорлиги қўмитасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Қўмита мажлисида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатларни, хусусан, социал-иқтисодий, инвестиция, молия ва ҳуқуқ соҳаларидаги, шунингдек инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасидаги муносабатларни янада фаоллаштиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Қонунлар ижроси: миллий ва хорижий тажриба
Пойтахтимиздаги Халқаро ҳамкорлик марказида “Қонунлар ижросини таъминлаш самарадорлигини ошириш механизмлари: миллий ва хорижий тажриба” мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтди. Анжуман Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Германиянинг К.Аденауэр ва Ф.Эберт номидаги жамғармалари, БМТ Тараққиёт дастури ва ЕХҲТ лойиҳалари мувофиқлаштирувчисининг Ўзбекистондаги ваколатхоналари ҳамкорлигида ташкил этилди.
Мамлакатимизни модернизация қилиш ва жамиятни демократлаштириш жараёнида сиёсий партияларнинг ўрни мустаҳкамланмоқда
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, ЕХҲТ лойиҳалари координаторининг Ўзбекистондаги офиси ва К.Аденауэр номидаги жамғарма (ГФР), “Миллий демократия институти” (АҚШ) нодавлат ташкилотининг ваколатхоналари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда “Кўппартияли тизимни мустаҳкамлаш ва партиялараро рақобат – парламентаризмни ривожлантиришнинг муҳим шарти” мавзусида халқаро семинар бўлиб ўтди.
Депутатлар учун тренинг
2011 йил 28-29 июнь кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида БМТТДнинг «Парламент ривожланишини қўллаб-қувватлаш» лойиҳаси билан ҳамкорликда қуйи палата депутатлари учун «Гендер ривожланиш: лидерлик кўникмаларини шакллантириш масалалари» мавзуида семинар-тренинг ўтказилди.
Парламент ва матбуот
2011 йилнинг 28-29 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва БМТ Тараққиёт Дастурининг "Парламент ривожланишини қўллаб-қувватлаш" лойиҳаси билан ҳамкорликда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида илк маротаба депутатлар ва журналистлар учун "Парламент журналистикасининг долзарб масалалари" мавзуида қўшма тренинг ўтказилди.
Қонун ижодкорлик жараёни ва қонунчилик техникасининг долзарб масалалари
2011 йилнинг 17-18 февраль кунлари БМТТДнинг “Парламент ривожланишини қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси доирасида Қонунчилик палатаси билан ҳамкорликда тренинг бўлиб ўтди.
Депутатлар минбари
Янгиликлар
Миллий ахборот маконини сифатли ва долзарб контентлар билан бойитиш масалалари муҳокама қилинди
2021 йил 24 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни...