Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

29.01.2015
Қонунчилик палатасида учрашув

2015 йил 29 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раиси У.Муҳаммадиев Канаданинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ж. Кёр билан учрашди. 

10.10.2014
Латвия делегациясининг учрашуви

Мамлакатимизга ташриф буюрган Латвия Республикаси Сеймининг ташқи ишлар қўмитаси раиси Оярс Эрикс Калниньш 10 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари билан учрашди.

10.06.2014
Қонунчилик палатасида учрашув

Мамлакатимизга ташриф буюрган Литва Сейми раисининг биринчи ўринбосари Видас Гядвилас раҳбарлигидаги делегация аъзолари 10 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Дилором Тошмуҳамедова билан учрашди.

09.06.2014
Бола ҳуқуқлари таъминланмоқда

Мамлакатимизга ташриф буюрган бола ҳуқуқлари бўйича халқаро эксперт Ренате Винтер (Австрия) 9 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари билан учрашди.

09.09.2013
Экологик муаммолар ечимида парламентлараро ҳамкорлик

Мамлакатимизга ташриф буюрган Франция парламенти сенатори, “Франция – Марказий Осиё” дўстлик гуруҳи раиси Андре Дюле раҳбарлигидаги делегация 9 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига ташриф буюрди.

04.09.2013
Парламентаризмни ривожлантириш: Ўзбекистон ва АҚШ тажрибаси

Самарқандда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ва Ташқи ишлар вазирлиги томонидан “Парламентаризмни ривожлантириш: Ўзбекистон ва АҚШ тажрибаси” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

31.08.2013
Ўзбекистон-АҚШ: парламентлараро муносабатларда янги босқич

Мамлакатимизга ташриф буюрган Америка Қўшма Штатлари Конгресси Вакиллар палатаси аъзолари Эни Фалеомаваега ва Жеймс Патрик Моранни раҳбарлигидаги делегация аъзолари 31 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери билан учрашди.

30.08.2013
Ўзбекистон ва Корея Республикаси тажрибаси мавзуида давра суҳбати

2013 йил 30 август куни “Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларнинг фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашдаги роли: Ўзбекистон ва Корея Республикаси тажрибаси” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбир Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан ташкил этилди.

27.08.2013
Ўзбекистон-Германия ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида мамлакатимизга ташриф буюрган Фридрих Эберт номидаги жамғарма (Германия) бошқаруви аъзоси профессор Герта Дойблер-Гмелин хоним билан учрашув бўлиб ўтди.

22.08.2013
Япониялик ҳамкасблар билан давра суҳбати

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан Япония парламенти Бюджет бўйича қўмитаси билан биргаликда ташкил қилинган давра суҳбати Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини шакллантириш ва ижро этишнинг назарий ҳамда амалий жиҳатларини муҳокама қилиш, шунингдек Япония парламентидаги ҳамкасблар билан тажриба алмашиш мақсадини кўзлади.



Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.09.2021
Нобанк кредит ташкилотларининг шаклланиши ва ривожланиши учун қулай шароит яратилади

Бугунги кунда мамлакатимизда жами 134 та нобанк кредит ташкилоти фаолият юритмоқда. Лекин ушбу фаолият...

28.09.2021
Адвокат бўлиш истагини билдирган шахслар учун қандай чекловлар олиб ташланмоқда

2021 йил 28 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ...

28.09.2021
Туркистон декларацияси қабул қилинди

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Туркистон шаҳрида Туркий тилли давлатлар парламент Aссамблеясининг...

Тадбирлар тақвими