Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Қонунчилик палатасининг 2012 йилдаги хориж сафарлари

Жорий йилнинг 12-16 январь кунлари Қозоғистон Республикаси Миллий парламентига бўлиб ўтган сайловларда Ўзбекистон парламенти номидан Насимжон Алимов МДҲ ва ШҲТ кузатувчилар миссияси таркибида қатнашган.

19-24 январь кунлари эса депутат А. Акрамов Германия Федератив Республикасида ўтказилган халқаро форумда иштирок этган. Унда асосий масала қишлоқ хўжалиги масалаларига қаратилган.

10-24 февраль кунлари ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Т. Турсунов Туркманистон президенти сайловларида кузатувчи сифатида қатнашган.

Шунингдек, Ҳиндистон, Россия, Туркия, Германия Латвия давлатларида бир гуруҳ депутатлар(А. Киргизбаев, Т. Турсунов, Х. Маматов, Ф. Солиев, С. Отамуротов) парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш борасида ўз тажрибаларини бойитиб қайтганлар.

Маълумки, Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги алоқалар кўплаб йўналишлар қатори парламентаризм соҳасида ҳам изчил ривожланиб бормоқда. Бунда, албатта, икки давлат раҳбарларининг учрашувларида имзоланган келишувлар муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Икки давлат ўртасидаги ана шундай мустаҳкам алоқалар туфайли Ўзбекистон Республикаси парламенти аъзолари кўп йиллардан буён Хитой Халқ Республикаси парламенти билан яқин ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Хитой Халқ Республикасида 2012 йил август ойи ҳолати бўйича 3 маротаба хизмат сафарлари уюштирилган. Май-июль ойида давомида И. Абдуллаев, С. Адилходжаева, А. Шодмонов, С. Отамуротов, А. Акилов, А. Раҳимов, Н. Алимовлар ушбу мамлакатда бўлиб, Бутунхитой халқ вакиллари кенгашининг амалдаги фаолияти, қонунчилик жараёнлари билан яқиндан танишдилар.

Бир сўз билан айтганда, парламентлараро алоқаларнинг тобора мустаҳкамланиши биринчи навбатда икки давлатнинг халқаро майдондаги нуфузини оширса, иккинчидан эса миллатлараро тотувлик, ҳамжиҳатлик ва аҳоли турмуш фаровонлигини яхшилашда муҳим ҳуқуқий пойдевор бўлиб хизмат қилади.

Кўришлар сони: 11683


Депутатлар минбари

Янгиликлар

19.09.2021
Трансплантация соҳасига оид қонун такомиллаштирилмоқда

Бугун энг муҳим йўналишлардан бири – органлар трансплантацияси саналади. Кейинги йилларда бу соҳага...

19.09.2021
Аҳоли томонидан берилган таклифлар қонун лойиҳасида ўз аксини топади

Ҳар бир соҳанинг ривожи унинг ҳуқуқий асоси билан боғлиқ. Қонун билан мустаҳкамланган соҳа барқарор...

18.09.2021
Инсон саломатлиги билан боғлиқ узоқ кутилган қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасида

Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, қуйи палата Девони ходимлари...

Тадбирлар тақвими