Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Қонунчилик палатасининг 2011 йилдаги хориж сафарлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари 2011 йил давомида 16 маротаба турли давлатларда хизмат сафарларида бўлишган. Жумладан, Швейцария, Италия, Польша, Туркманистон, Германия, Бельгия(2), ХХР, Қозоғистон(2), Слования, Ҳиндистон, Россия сингари ривожланган мамлакатларнинг олий қонун чиқарувчи органларида бўлиб, у ердаги кенг қамровли қонун ижодкорлиги жараёни, сайловларда ҳам бевосита халқаро экспертлар қаторида иштирок этдилар.

Шунингдек, аксарият депутатларимиз халқаро конференцияларда ўз маърузалари билан қатнашдилар. Хусусан, Японияда ўтказилган «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида ижтимоий шерикликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари» мавзуидаги конференцияда депутат, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси А. Шодмонов ўз маърузаси билан чиқиш қилган. Яна худди шу каби конференция Буюк Британияда ҳам бўлиб ўтган. Унда депутат А. Жўрабоев, Сенат аъзолари ва бошқа ҳамкор ташкилотларнинг раҳбарлари ҳам фаол қатнашган.

2011 йилнинг 2-6 декабрь кунлари Россия Федератив Республикасида бўлиб ўтган сайловларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларидан А. Раҳимов МДҲ ва ШҲТ миссиялари таркибидаги кузатувчилар қаторида иштирок этган.

Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси Раиси У Бангонинг таклифига асосан, 2011 йил 20-26 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари Хитой Халқ Республикасига ташриф буюрдилар. У ерда парламентимиз аъзолари икки мамлакат парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, қонун ижодкорлиги фаолияти бўйича тажриба алмашишга оид масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашгандилар. Ушбу самарали ташрифдан сўнг, 2011 йилнинг сентябрь ойида Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси Раиси У Бангонинг мамлакатимизга бўлган ташрифи ушбу умуммиллий мақсадларни янада янги босқичга кўтарди, десак муболаға бўлмайди. У Бангонинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати аъзолари билан бўлган учрашуви чоғида Ўзбекистон ва Хитой олий қонун чиқарувчи органлари ўртасидаги муносабатларнинг бугунги аҳволи ва истиқболига доир масалалар муҳокама қилинган эди. Шунингдек, У Банго Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари олдида “Ўзаро дўстона муносабатларни ривожлантириш йўлидаги ҳамкорлик” мавзуидаги маърузасида Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги дўстлик, ўзаро манфаатдорлик, ишонч ва ҳурмат тамойилларига асосланган ҳамкорлик барча соҳаларда ривожланиб бораётганини алоҳида қайд этди. Бунда мамлакатларимиз раҳбарларининг ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига, минтақавий ва халқаро муаммоларга қарашлари ўхшаш ва яқин экани муҳим омил бўлаётгани таъкидланди.

“Евросиёдаги муҳим мамлакатлардан бири бўлган Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузи тобора ошиб бормоқда. Меҳнатсевар Ўзбекистон халқи ўзининг бой қадимий тарихи ва ажойиб маданиятига эга. Ўзбекистонда Президент Ислом Каримов раҳнамолигида сиёсий барқарорликни мустаҳкамлаш, давлат қурилиши, иқтисодиётни изчил ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада юксалтириш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар юксак самаралар бермоқда, – дейди У Банго оммавий ахборот воситалари ходимларига берган интервьюсида.


Кўришлар сони: 13297


Депутатлар минбари

Янгиликлар

19.09.2021
Трансплантация соҳасига оид қонун такомиллаштирилмоқда

Бугун энг муҳим йўналишлардан бири – органлар трансплантацияси саналади. Кейинги йилларда бу соҳага...

19.09.2021
Аҳоли томонидан берилган таклифлар қонун лойиҳасида ўз аксини топади

Ҳар бир соҳанинг ривожи унинг ҳуқуқий асоси билан боғлиқ. Қонун билан мустаҳкамланган соҳа барқарор...

18.09.2021
Инсон саломатлиги билан боғлиқ узоқ кутилган қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасида

Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, қуйи палата Девони ходимлари...

Тадбирлар тақвими