Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Ўзбекистон — Эрон: ҳамкорлик алоқаларининг янги уфқлари

Ўзбекистон — Эрон: ҳамкорлик алоқаларининг янги уфқлари Ўзбекистон — Эрон: ҳамкорлик алоқаларининг янги уфқлари

2022 йил 13 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида парламент қуйи палатаси Спикери Нуриддинжон Исмоилов Эрон Ислом Республикаси Исломий Кенгаш Мажлисининг раиси Муҳаммад Боқир Қолибоф бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

Суҳбат аввалида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Эрон Ислом Республикаси Исломий Кенгаш Мажлисининг раисини юртимизга ташрифи билан самимий қутлаб, икки мамлакат парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги фаолиятига муваффақият тилади.

Учрашувда кейинги йилларда икки томонлама муносабатларнинг босқичма-босқич ривожланиб бораётгани, мамлакатларимиз ўртасида сиёсий ва иқтисодий соҳадаги мулоқотларнинг фаоллашгани ижобий баҳоланди.

— Давлатларимиз раҳбарлари ўтган йили сентябрь ойида Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва ноябрь ойида Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитлари доирасида бўлиб ўтган Олий даражадаги мулоқотларда икки мамлакатлар ўртасидаги амалий ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар. Бу эса икки томонлама савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, транспорт-логистика, маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларимизнинг янада ривожланишида муҳим омил бўлмоқда, — деди Спикер Н. Исмоилов. – Ўз ўрнида биз икки мамлакат парламентлари ўртасидаги алоқаларни ҳам янги даражага олиб чиқиш масалаларига алоҳида эътибор қаратишимиз керак бўлади. Зеро тарихи, дини, урф-одати ва анъаналари яқин бўлган минтақамиздаги давлатлар ва халқлар ўртасидаги ўзаро дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашда парламентлараро ҳамкорликнинг ўрни беқиёс.

Мазкур учрашувлар асносида илгари сурилган таклифларнинг амалий ижроси келажакда икки томонлама савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, транспорт-логистика, энергетика ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик муносабатларимизни янада ривожланишига хизмат қилади.

Мулоқот чоғида меҳмонга мамлакатимиз парламенти, хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қонунчилик фаолияти, норма ижодкорлиги, қўмита ва фракциялари иш услублари ҳамда парламентаризм соҳасидаги янгиликлар ҳақида сўзлаб берилди.

Ўз навбатида, М. Қолибоф конструктив ва амалий руҳдаги мулоқотларни изчил давом эттириш, икки томонлама алоқаларни ривожлантиришда муҳим омил бўлган парламентлараро ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, шу йўналишдаги мулоқотларни кўпайтириш ҳар томонлама фойдали эканини қайд этди.

Ўзаро ишонч руҳида ўтган учрашув чоғида Ўзбекистон-Эрон ўртасидаги парламентлараро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, уни янги мазмун билан бойитиш, норма ижодкорлиги соҳасида тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги амалий ҳамкорликни ҳар томонлама мустаҳкамлашда парламентларнинг ролини кучайтиришга келишиб олди.

Эрон парламенти делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи давом этмоқда.


Кўришлар сони: 1670


Депутатлар минбари

Янгиликлар

02.12.2022
Муҳим масалалар муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзолари ҳамда Халқаро...

02.12.2022
Конституция ва жамоатчилик назорати

Конституциямиз мамлакатимизнинг асрий қадриятлари ва анъаналари, миллий қонунчилик ва менталитетини...

02.12.2022
Миллий марказда БМТ Хавфсизлик кенгаши Аксилтеррор қўмитаси экспертлари билан учрашув бўлди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов БМТ Хавфсизлик кенгаши...

Тадбирлар тақвими