Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Озарбайжон Президенти билан учрашди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Озарбайжон Президенти билан учрашди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Озарбайжон Президенти билан учрашди
Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддинжон Исмоилов бошчилигидаги парламент делегацияси Озарбайжон Республикасида расмий ташриф билан бўлиб турибди.

Бугун ташриф доирасида Спикер Н.Исмоилов Озарбайжон Республикаси Президенти Илхом Алиев билан учрашди. Таъкидланганидек, Озарбайжон тарихий, тил ва маданий яқинликлари билан боғлаган қардош Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор. 

Учрашувда икки томонлама кўп қиррали муносабатларнинг ривожланиш динамикаси юқори баҳоланиб, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш учун кенг имкониятлар мавжудлиги қайд этилди.

Самимий мулоқот чоғида Ўзбекистон – Озарбайжон ўртасидаги кўп томонлама алоқаларни изчил ривожлантириш, парламентлараро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда Спикер Н.Исмоилов Озарбайжон Президенти И.Aлиевга 28 май – Озарбайжон Мустақиллиги куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг табрик мактубини топширди.

Конструктив руҳда ўтган учрашувда икки томон манфаатларига хизмат қилувчи бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Кўришлар сони: 479


Депутатлар минбари

Янгиликлар

12.08.2022
Депутатларнинг танқидига нима сабаб бўлди?

Таъкидланганидек, жорий йилда 413 та маҳалла ва қишлоқда ободонлаштириш ишлари олиб борилиши, 8 ...

12.08.2022
Инсон ҳуқуқлари соҳасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди

2022 йил 12 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон Республикасининг...

12.08.2022
Конституциявий конун лойиҳаси халқимиз таклифлари асосида маромига етказилмоқда

2022 йил 12 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда ...

Тадбирлар тақвими