Халқаро фаолияти
Ҳамкорлик алоқалари янада мустаҳкамланади
2022 йил 30 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Давлат Думасининг Аграр масалалар бўйича қўмитаси аъзоси С.Лисовский билан учрашув бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Давлат Думаси билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳи раҳбари И.Абдуллаев, Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси Р.Мамутов ҳамда мазкур қўмита аъзолари Р.Бегматов ва Д.Холбоевалар иштирок этди.
Мулоқот аввалида делегация аъзоларига мамлакатимизда кейинги йилларда барча соҳада олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг фаолияти, парламент қуйи палатасининг фракциялари ва қўмиталари иш услублари хусусида маълумот берилди.
Ўз навбатида меҳмон Ўзбекистонда аграр соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар — қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, тайёрлаш, сақлаш, сотиш ва экспорт қилиш масалаларида янгича ёндашувлар жорий этилгани, соҳанинг ҳуқуқий асослари замон талаблари асосида такомиллаштирилганини эътироф этди.
Конструктив руҳда ўтган учрашувда томонлар икки мамлакат тараққиёти учун парламентлараро муносабатларни янада мустаҳкамлаш, ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга келишиб олдилар.
Кўришлар сони: 460
Депутатлар минбари
Янгиликлар
Тиббиётдаги ислоҳотлар инсон қадри учун
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси томонидан энг...