Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Ўзбекистон — Туркия: парламентлараро алоқалар янада ривожланади

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери биринчи ўринбосари А. Саидов бошчилигидаги делегация Анқара шаҳрида бўлиб турибди.

Ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси Туркия Буюк Миллат Мажлиси “Ўзбекистон-Туркия” дўстлик гуруҳи раҳбари Усман  Местен билан учрашди.

Мулоқот чоғида туркиялик депутат Ўзбекистон ва Туркия умумий цивилизация, тарих ва маданиятга эга қардош давлатлар эканига алоҳида урғу берди ҳамда мамлакатимиз ўзининг тарихий мероси, бой табиий ресурслари ва стратегик жойлашуви, 35 миллионли аҳолиси билан Марказий Осиёда катта салоҳиятга эга давлат эканини таъкидлади.

У.Местен икки давлат ўртасидаги муносабатларни “Етакчиларимиз қатъий сиёсий иродаси билан асос солинган ва яқин қардошлик руҳига асосланган ҳақиқий стратегик шериклик”, дея таъкидлади.

Мулоқот чоғида Ўзбекистоннинг 2019 йилда Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига аъзо бўлиб кириши ўзаро ҳамкорликни жадал суръатлар билан ривожланишига катта туртки бағишлаганини, жорий йил 12 ноябрда Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган саммитда Ўзбекистон Президентининг иштироки Туркия учун катта шараф бўлганини эътироф этди.

Учрашувда иқтисодий ҳамкорликни кучайтириш, айниқса, икки давлат раҳбарлари режа қилган, яқин келгусида савдо ҳажмларини 5 миллиард АҚШ долларига етказиши учун парламент аъзолари бор имкониятларни ишга солишга келишиб олдилар.

Кўришлар сони: 152


Депутатлар минбари

Янгиликлар

04.12.2021
Конституция — фуқароларнинг саломатлигини муҳофаза қилишнинг мустаҳкам кафолати

Таъкидланганидек, юртимизда ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканли...

04.12.2021
Экологик барқарорликни таъминлашнинг ҳуқуқий кафолати

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси ҳамда Экология ва атроф...

03.12.2021
Органик маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг ҳуқуқий асослари яратилмоқда

Бугунги кунда мамлакатимизда органик маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳасидаги масалаларни тартибга солувчи...

Тадбирлар тақвими