Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Хитой – Марказий Осиё:Ягона тақдир жамиятини шакллантиришда қонунчилик органларининг роли

Хитой – Марказий Осиё:Ягона тақдир жамиятини  шакллантиришда қонунчилик органларининг роли Хитой – Марказий Осиё:Ягона тақдир жамиятини  шакллантиришда қонунчилик органларининг роли

Жорий йилнинг 27 сентябрь куни Марказий Осиё мамлакатлари парламентлари билан биргаликда “Хитой – Марказий Осиё” ягона тақдир жамиятини шакллантиришда Қонунчилик органларининг роли” шиори остида онлайн симпозиум ўтказилди.

Унда Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши доимий қўмитаси аъзолари, Хитойнинг маҳаллий Халқ Конгресслари ва Марказий Осиё мамлакатлари парламентлари вакиллари, БХВК ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ш. Назаров, Сенат аъзоси
Э. Гадоевлар иштирок этишди.

Бугунги кунда Хитой улкан иқтисодий, инновацион ва интеллектуал салоҳиятга эга давлат сифатида жаҳон иқтисодиёти ва сиёсатида ҳақли равишда етакчи ўринни эгаллаб келмоқда. Ўзбекистон Хитой билан стратегик шериклик ва ўзаро манфаатдорликка асосланган ҳамкорликни юксак баҳолайди ва қадрлайди.

Ўзбекистон — Хитой ҳамкорлик муносабатлари кенг кўламли аҳамият касб этиб, стратегик шериклик даражасига кўтарилган. Хитой бугунги кунда Ўзбекистоннинг асосий иқтисодий ҳамкорларидан бири бўлиб, иқтисодиётимизга энг кўп инвестиция киритган ва киритаётган давлат ҳисобланади.

Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги алоқалар кўплаб йўналишлар қатори парламентаризм соҳасида ҳам изчил ривожланиб бормоқда. Бунда, албатта, икки давлат раҳбарларининг учрашувларида имзоланган келишувлар муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда. Бу каби учрашувлар парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш ва чуқурлаштиришдан манфаатдор эканлигимизнинг ёрқин ифодасидир.

Хитой қаршисида энг қадимий тарих ва бетакрор маданиятга эга кекса қўшнимизни, жадал ривожланаётган иқтисодиётга ва улкан салоҳиятга эга мамлакатни кўрамиз. Шу боис, Ўзбекистон Хитой билан ҳам, Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари билан ҳам савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида аҳамият берган ва аҳамият беради.

Конструктив ва ўзаро ишонч руҳида ўтган учрашувда томонлар бу каби анжуманлар муносабатларимизда доимо мавжуд бўлган тенглик, ишонч ва ўзаро тушуниш тамойиллари бўйича парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилишини билдирди.


Кўришлар сони: 109


Депутатлар минбари

Янгиликлар

27.10.2021
Ҳар бир мурожаат қонуний ечим топиши керак

Халқ билан мулоқот. Кейинги йилларда мамлакатимизда мурожаатлар билан ишлаш ва аҳоли муаммоларн...

27.10.2021
A.Саидов Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси Б.Сатти билан учрашди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Aкмал Саидов 27 октябрь куни Буюк...

27.10.2021
Спикер Н. Исмоилов Президент сайловининг эълон қилинган якунларига баҳо берди

Ўзбекистон халқи жамиятимизда рўй бераётган шаҳдам ва давомли ютуқларни, кўламдор ижобий ўзгаришларни,...

Тадбирлар тақвими