Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Халқаро нотариуслар иттифоқи вакиллари Қонунчилик палатасида бўлди

Халқаро Нотариуслар Иттифоқи 1948 йил ташкил этилган ноҳукумат ташкилот бўлиб, ҳозирда унга лотин моделидаги 89 мамлакатнинг нотариат тизими аъзо.

Иттифоқнинг асосий вазифаси дунё бўйлаб нотариал фаолиятни мувофиқлаштириш ва ривожлантириш, нотариат соҳасидаги ҳуқуқни ўрганиш ва миллий қонунчиликни халқаро даражада уйғунлаштириш ҳисобланади. Иттифоқ аъзолигига кириш учун давлатлар нотариат тизими юқори стандартларга жавоб бериши талаб этилади.

Халқаро нотариуслар иттифоқига аъзо бўлишдан мақсад – миллий нотариат тизимини ислоҳ қилиш доирасида уни умумэътироф этилган халқаро стандартлар ҳамда лотин нотариат моделидаги давлатларнинг илғор тажрибаларини қўллаш чораларини кўришдир.

Бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Халқаро Нотариуслар Иттифоқининг Халқаро нотариал ҳамкорлик комиссияси президенти Р.Бок бошчилигидаги делегация билан учрашуви бўлиб ўтди.

Мулоқот аввалида сўнгги йилларда Ўзбекистонда нотариат соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида нотариатнинг фаол моделига ўтилгани, тўловларни ундиришда ягона биллинг тизими жорий этилгани, нотариусларни танлаш жараёнлари шаффоф ва очиқ тизимда амалга ошириб келинаётгани, нотариат тизимига ахборот-коммуникация технологиялари кенг жорий этилаётгани ҳақида сўзлаб берилди.

Р.Бок учрашув ташкил қилинганлиги учун миннатдорчилик билдириб, Ўзбекистонда амалга оширилаётган жадал ислоҳотларни, хусусан нотариат соҳасидаги ўзгаришларни юқори баҳолади.

Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Жаҳонгир Ширинов Қонунчилик палатаси фаолияти, ундаги сиёсий партиялар фракциялари, шунингдек, сўнгги йилларда Ўзбекистонда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, уларга енгиллик яратиш мақсадида нотариат соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Қайд этилганидек, нотариат соҳасини рақамлаштириш тобора такомиллашиб бормоқда. Ўтказилаётган ислоҳотлар туфайли нотариусларнинг аҳолига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш сифати кескин ошди. Замонавий технологиялар ёрдамида нотариал ҳаракатларни тез ва сифатли амалга оширилиши, онлайн мулоқотнинг йўлга қўйилиши, мурожаатларни масофадан қабул қилиш имконияти фуқароларни нотариуслар билан янада яқинлаштириб, ҳуқуқий хизмат сифати яхшиланишига олиб келди.

Конструктив ва ўзаро ишонч руҳида ўтган учрашув давомида томонлар лотин нотариал моделининг ўзига хос жиҳатлари ҳамда мазкур моделнинг Ўзбекистон нотариат тизимига татбиқ қилиш истиқболлари юзасидан ҳам ўзаро фикр алмашди.

Учрашув дўстона ва очиқ руҳда ўтди.


Кўришлар сони: 167


Депутатлар минбари

Янгиликлар

27.10.2021
A.Саидов Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси Б.Сатти билан учрашди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Aкмал Саидов 27 октябрь куни Буюк...

27.10.2021
Спикер Н. Исмоилов Президент сайловининг эълон қилинган якунларига баҳо берди

Ўзбекистон халқи жамиятимизда рўй бераётган шаҳдам ва давомли ютуқларни, кўламдор ижобий ўзгаришларни,...

26.10.2021
Бола ҳуқуқлари кафолати мустаҳкамланмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини...

Тадбирлар тақвими