Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Ўзбекистон – Германия: Дўстлик алоқаларининг янги босқичи

Ўзбекистон – Германия: Дўстлик алоқаларининг янги босқичи Ўзбекистон – Германия: Дўстлик алоқаларининг янги босқичи

2021 йил 15 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Германия Федератив Республикаси делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ҳамда Германия ҳақида гап кетганда ўзаро алоқалар нафақат яқин ҳамкорлик балки яқин дўстлик ришталари билан йил сайин мустаҳкамланиб бораётганини алоҳида эътироф этиш жоиз. Бу бежиз эмас албатта. Халқаро алоқаларни мустаҳкамлашда, конструктив ташқи сиёсатни олиб боришда албатта парламент дипломатиясининг ўзига хос ўрни бор. 

Давлатимиз раҳбарининг жадал ҳамда оқилона олиб бораётган ислоҳотлари натижасида мамлакатимиз парламентининг бу соҳадаги ҳамкорлик алоқалари янги босқичга олиб чиқилди. Олий даражада бўлиб ўтган учрашувлар мамлакатларимиз амалий ўзаро ҳамкорлиги учун катта салоҳиятга эга бўлган ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий соҳаларда, шунингдек, энергетика, фан-таълим, техника, транспорт, туризм, саноат, инновацион ахборот технологиялари ва бошқа бир қатор соҳалардаги ҳамкорлик алоқалари юксалиб бориши натижасида икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари янада ривожланиб бормоқда.

Учрашувда қайд этилганидек, Германия Федератив Республикаси ташқи сиёсатда Ўзбекистон Республикаси учун ишончли ҳамкор ҳисобланади. 1992 йил 6 март санасида икки мамлакат ўртасидаги элчихоналар даражасида дипломатик муносабатлар ўрнатилган. Ўтган вақт мобайнида давлатлар орасидаги ўзаро иқтисодий, маданий ва парламентлараро алоқалар янада ривожланиб келмоқда.

Суҳбат давомида Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилаётган немис миллатига мансуб фуқаролар масалалари бўйича Ўзбекистон Германия ҳукуматлараро комиссиясининг ҳамраиси, Германия Федерал ҳукуматининг мигрантлар ва миллий озчиликлар бўйича федерал вакили, Бундестаг депутати Берндт Фабрициус Германия Федератив Республикаси Бундестагининг ўзаро ҳамкорликка йўналтирилган фаолияти, бу борадаги келгуси режалари ҳақида сўзлаб берди.

Ўз навбатида, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раиси Дилором Файзиева Қонунчилик палатаси фаолияти, ундаги сиёсий партиялар фракциялари, шунингдек, сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан олиб борилаётган ислоҳотлар, асосий мақсадлар ва устувор йўналишлар тўғрисида батафсил маълумот берди.

Мулоқотда ҳозирги вақтда мамлакатимизнинг хорижий ҳамкор давлатлар билан ўзаро дўстлик ва ҳамкорлик алоқалари янада мустаҳкамланиб бораётгани, парламентимизда тузилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Германия Федератив Республикаси Бундестаги билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳи юқорида қайд этилган жадал ислоҳотларнинг яна бир яққол ифодаси бўлиб хизмат қилаётгани қайд этилди.

Учрашувда томонлар икки давлат ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришга, шунингдек, давлатлараро ўзаро муносабатларда кузатилаётган ижобий тенденцияларни янада мустаҳкамлаб боришга хизмат қилишини таъкидладилар.

Учрашув дўстона ва очиқ руҳда ўтди.


Кўришлар сони: 137


Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.09.2021
Фракция аъзолари қонун лойиҳасига қандай эътирозлар билдирди?

Мамлакатнинг қудратини белгилайдиган омиллар кўп. Лекин уларнинг энг асосийларидан бири, шубҳасиз,...

22.09.2021
Аҳолини гидрометеорологик маълумотлар билан таъминлаш тизими такомиллаштирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида...

22.09.2021
Фракция аъзолари муҳим қонун лойиҳаларини муҳокама қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги...

Тадбирлар тақвими