Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Чехия парламенти делегацияси билан учрашув

Чехия парламенти делегацияси билан учрашув Чехия парламенти делегацияси билан учрашув

Кейинги йилларда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш, хорижий давлатлар билан дўстона ҳамда ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантириш борасида мамлакатимиз муҳим натижаларга эришмоқда. Бу жараёнда, айниқса, Европанинг бир қатор давлатлари, хусусан Чехия республикаси билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик сезиларли даражада мустаҳкамланди.

2021 йил 15 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Cпикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидовнинг Чехия Республикаси Парламенти Депутатлар палатаси раиси ўринбосари Томаш Ганзел бошчилигидаги делегация билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув аввалида дунё бўйича пандемия таъсирида юзага келган эпидемиологик вазиятга қарамай, Ўзбекистон парламенти ва унинг фаолиятига қизиқиш билдирилгани учун меҳмонларга алоҳида миннатдорлик билдирилди. Мазкур ташриф Ўзбекистон — Чехия парламентлараро муносабатларини янада фаоллаштириш, мавжуд ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришга муносиб даражада хизмат қилиши таъкидлаб ўтилди.

Ўз навбатида, Чехия Республикаси Парламенти Депутатлар палатаси раиси ўринбосари Т.Ганзел сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг Европа мамлакатлари, хусусан Чехия республикаси билан барча жабҳалардаги муносабатлари жадал суръатларда ривожланиб бориши натижасида ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги даври бошланганини эътироф этди.

Учрашувда икки мамлакат ўртасида ўрнатилган парламентлараро алоқаларнинг бугунги ҳолати муҳокама марказида бўлди. Хусусан, икки давлат парламентларининг қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил фаолияти юзасидан тажриба алмашиш ҳамда бу борада келгусида амалга оширилиши муҳим бўлган ишлар хусусида келишиб олинди.

Мулоқот чоғида, шунингдек, Ўзбекистон ва Чехия ўртасида савдо-иқтисодий, сиёсий, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада кучайтириш, жумладан парламентлараро алоқалар доирасидаги икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш учун халқаро шартномаларни ратификация қилиш ишларини жадаллаштириш муҳокама қилинди.


Кўришлар сони: 186


Депутатлар минбари

Янгиликлар

30.07.2021
Директорлик лавозими учун танлов жараёнлари шаффофми?

2021 йил 30 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари ...

30.07.2021
Депутат аралашуви билан муаммога ечим топилди

Депутат сўрови – бу депутатнинг тегишли ҳудудда жойлашган давлат ҳокимияти ва бошқарув органларинин...

30.07.2021
Қонуннинг ҳудуддаги ижроси атрофлича муҳокама қилинди

Йиғилишда Қашқадарё ва Жиззах вилоятларида “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси...

Тадбирлар тақвими