Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Парламентлараро мулоқот

Парламентлараро мулоқот Парламентлараро мулоқот

2021 йил 18 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддинжон Исмоилов Индонезия Парламенти Вакиллар палатаси Спикери ўринбосари Раҳмат Гобель бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Сўнгги тўрт йилда Ўзбекистон ва Индонезия ўртасида барча соҳаларда, жумладан, парламентлар ўртасида ҳамкорлик янги босқичга кўтарилди.

Мулоқотда икки давлат парламентлари ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш, уларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, Индонезия парламенти делегацияси аъзоларига Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг фаолияти, сиёсий партиялар фракциялари, қўмиталар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.


Учрашувда Р. Гобель мамлакатимизда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида олиб борилаётган оқилона сиёсат ва унинг дунё ҳамжамияти томонидан эътироф этилаётганини таъкидлаб, парламентлараро алоқаларни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканлигини билдириб ўтди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистонда Индонезиянинг етакчи Олий таълим муассасаларининг филиалларини очиш ҳамда бугунги кунда энг талабгор касбларга ўқитиш бўйича қўшма дастурларни ишлаб чиқиш масаласи ҳам муҳокама қилинди ҳамда уларни амалиётга тадбиқ этиш бўйича келишиб олинди.


Томонлар савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг фойдаланилмаган катта салоҳиятини қайд этиб, икки мамлакат учун устувор бўлган йўналишларда аниқ қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали самарали ҳамкорликни чуқурлаштириш ва кенгайтиришдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.

Учрашувда икки мамлакат ўртасида парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш билан бирга, туризм, шу жумлдан “зиёрат туризм”и, маданий-гуманитар соҳаларда ҳам ҳамкорликни янада ривожлантириш ва алоқаларни чуқурлаштириш масалалри кўриб чиқилди. Икки парламент раҳбарлари бу каби эзгу ишларни амалга оширишда ҳукуматларни қўллаб-қувватлашларини билдирдилар.


Кўришлар сони: 329


Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.09.2021
Болалар омбудсманининг ҳуқуқий мақоми кучайтирилмоқда

Халқаро тажрибага назар ташлайдиган бўлсак, бугунги кунда 20 дан ортиқ ривожланган давлатларда алоҳида...

16.09.2021
Озон қатламини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳолати қандай?

Семинарда таъкидланганидек, Ўзбекистон дунё ҳамжамиятининг тўлақонли субъекти сифатида атроф муҳитни...

16.09.2021
Депутат номига сайловчилардан миннатдорчилик хати келди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Мавжуда...

Тадбирлар тақвими