Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Депутатлар учун тренинг

2011 йил 28-29 июнь кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида БМТТДнинг «Парламент ривожланишини қўллаб-қувватлаш» лойиҳаси билан ҳамкорликда қуйи палата депутатлари учун «Гендер ривожланиш: лидерлик кўникмаларини шакллантириш масалалари» мавзуида семинар-тренинг ўтказилди.

Давлатимизда доимий равишда фуқароларнинг, шу жумладан хотин-қизларнинг сиёсий ва фуқаролик фаоллигини ошириш бўйича режали ишлар олиб борилаётганлиги шубҳасиздир. Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий маданиятини оширишга, уларнинг давлат ва жамият қурилиши соҳаларидаги, бошқарув жараёнларидаги иштирокига катта аҳамият берилмоқда. Сайлов тизими аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини, уларнинг давлат ва жамият қурилиши соҳасидаги ўрнини оширишда асосий омил бўлмоқда. Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларидаги хотин-қизлар сони сиёсий партиялардан кўрсатилган депутатликка номзодлар умумий сонининг камида ўттиз фоизини ташкил этиши лозимлиги тўғрисидаги норма эса хотин-қизларга давлатнинг сиёсий жараёнида фаол иштирок этишга қўшимча имконият бермоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, саксондан ортиқ қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар хотин-қизларнинг ҳуқуқи, эркинлиги ва қонуний манфаатларини таъминлаш ва ҳимоялашнинг ҳуқуқий асосини ташкил қилади.

Лойиҳа доирасида ўтказилган семинар-тренингда таъқидланганидек, хотин-қизларнинг сиёсий ва фуқаролик фаоллигини, уларнинг лидерлик сифатини ва кўникмаларини янада оширишга давлат сиёсатининг таркибий қисмидир.

Интерфаол усулда ўтган семинар-тренинг жараёнида хотин-қизларнинг касбий, уларнинг сиёсий ва ижтимоий фаоллигини, сиёсий фаолиятда имиджни шакллантириш, тақдимотнинг махсус шакллари, психофизик фаоллаштириш ва ўзаро муносабатларнинг компонентларини бошқариш махсус усуллари ва бошқа масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Шу билан бирга гендер тенглигининг халқаро ва миллий жиҳатларига урғу берилди.

Ушбу семинар-тренинг қизғин мунозаралар ва амалий фикр алмашувлар руҳида ўтказилди.


Кўришлар сони: 10575


Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.06.2021
Чехия парламенти делегацияси билан учрашув

2021 йил 15 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Cпикерининг биринчи ў...

15.06.2021
Пенсия таъминотида фуқароларга қатор енгилликлар бериляпти

Олий Мажлис Қонунчилик палатанинг навбатдаги мажлисида “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрис...

15.06.2021
Ўттиз ёшдан ошган фуқароларни божхона органларининг ихтисослаштирилган таркибий тузилмаларига қабул қилиш белгиланмоқда

2021 йил 15 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Давлат бо...

Тадбирлар тақвими