Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Ҳамкорлик алоқалари янги босқичда ривожланади

Ҳамкорлик алоқалари янги босқичда ривожланади Ҳамкорлик алоқалари янги босқичда ривожланади

Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Канада парламенти Жамоат палатаси билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳининг йиғилиши видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Канада парламенти Жамоат палатаси дўстлик гуруҳи аъзолари иштирок этдилар.

Мулоқотда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Эркин Салихов томонидан палата фаолияти, сиёсий партиялар фракциялари, шунингдек 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган Мурожаатномаси асосида бугунги кунда олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Йиғилишда парламентлараро дўстлик гуруҳлари фаолиятини фаоллаштириш ва Ўзбекистон ҳамда Канада ўртасидаги икки томонлама алоқаларни кенпагайтириш масалалари, делегациялар ташрифларини амалга ошириш ва қонун чиқарувчи органлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича тўпланган икки мамлакат тажрибасини чуқур ўрганиш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек, томонлар парламент фаолиятида ҳамкорликда ишлаш, қонун ижодкорлигида ўзаро фикр ва тажриба алмашинишдан манфаатдор эканлигини билдириб ўтдилар.

Тадбирда ўзаро манфаатли бўлган кўплаб масалалар бўйича ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришни давом эттириш ва уларни янги босқичга олиб чиқишга келишиб олдилар.


Кўришлар сони: 344


Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.06.2021
Қонунчилик палатаси Спикери Парламентлараро иттифоқнинг Бош котиби билан учрашди

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддинжон Исмоилов Парламентлараро и...

22.06.2021
Ёшларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари кўриб чиқилди

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Мен парламентда ёшларни қўллайман” (I S...

22.06.2021
Фуқаролик процессуал кодексида янги институт жорий этилмоқда

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Ўзбекисто...

Тадбирлар тақвими