Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Ўзбекистон — Швеция: парламентлараро ҳамкорлик алоқалари янада мустаҳкамланади

Ўзбекистон — Швеция: парламентлараро ҳамкорлик алоқалари янада мустаҳкамланади Ўзбекистон — Швеция: парламентлараро ҳамкорлик алоқалари янада мустаҳкамланади

Тараққиётнинг янги даврида халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш, конструктив ташқи сиёсат олиб боришда парламент дипломатияси ҳам муҳим ўрин тутмоқда. Бунда хориж давлатлари парламентлари билан дўстлик гуруҳлари имкониятларидан кенг фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

2021 йил 11 май куни парламент қуйи палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Швеция Риксдаги парламентлараро ҳамкорлик гуруҳининг учрашуви видеоконференцалоқа шаклида ўтказилди.

Унда дўстлик гуруҳига аъзо депутатлар, Швеция Риксдагининг Марказий Осиё мамлакатлари парламентлари билан ҳамкорлик гуруҳи раиси Ханна Вестерен раҳбарлигидаги дўстлик гуруҳлари аъзолари иштирок этишди.

Учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раиси Дилором Файзиева томонидан палата фаолияти, сиёсий партиялар фракциялари, шунингдек 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган Мурожаатномаси асосида бугунги кунда олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Мулоқотда томонлар икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари, гендер тенглик соҳаларида мунтазам тажриба алмашиб боришга келишиб олдилар. Шунингдек, Швеция парламенти вакиллари Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасида кенгайтирилган хамкорликни йўлга қўйишда амалий ёрдам беришини ҳамда қўллаб-қувватлашини билдириб ўтдилар.

Суҳбат чоғида Швеция Риксдаги вакиллари Ўзбекистонда ўтказиладиган Президент сайловида кузатувчи сифатида иштирок этишга қизиқиш билдиришди.

Учрашувда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришда парламентлараро алоқаларни янада чуқурлаштириш муҳимлиги таъкидланди. Боиси, айнан парламентлараро алоқалар икки томонлама ҳамкорликни барча соҳаларда янада кенгайтириш учун халқаро шартномаларни тезкор равишда ратификация қилишда муҳим роль ўйнайди.

Мулоқот якунида парламентлараро мулоқотни турли даражада фаоллаштириш, икки томонлама ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар бўйича доимий маслаҳатлар олиб борилишига келишиб олинди. Бу борада аниқ чора-тадбирлар тўғрисида таклифлар берилди ва ўзаро ҳамкорликда “йўл харитаси” ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишига келишилди.


Кўришлар сони: 413


Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.09.2021
Болалар омбудсманининг ҳуқуқий мақоми кучайтирилмоқда

Халқаро тажрибага назар ташлайдиган бўлсак, бугунги кунда 20 дан ортиқ ривожланган давлатларда алоҳида...

16.09.2021
Озон қатламини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳолати қандай?

Семинарда таъкидланганидек, Ўзбекистон дунё ҳамжамиятининг тўлақонли субъекти сифатида атроф муҳитни...

16.09.2021
Депутат номига сайловчилардан миннатдорчилик хати келди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Мавжуда...

Тадбирлар тақвими