Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Ўзаро ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А. Саидовнинг Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) директори Маттео Мекаччи билан учрашуви бўлиб ўтди.

Мулоқот чоғида қайд этилганидек, бугунги кунда Ўзбекистон билан ДИИҲБ ўртасидаги алоқалар мустаҳкамланиб бормоқда. Бинобарин, ЕХҲТ олдида турган инсонийлик мезонлари Ўзбекистон парламенти учун ҳам устувор йўналишлардан саналади.

Мулоқот чоғида Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А. Саидов парламент фаолияти ҳақида тўхталиб, қонунларни қабул қилиш ва назорат қилишда инсон ҳуқуқ ва манфаатлари доимо устуворлик қилишини алоҳида таъкидлаб ўтди. Айниқса, сайловлар тўғрисидаги, ноҳукумат ташкилотлар, гендер тенглик тўғрисидаги қонунларни қабул қилишда инсонийлик мезонларига таянилишига урғу берилди.

Қонунчилик палатасининг ДИИҲБ билан ҳамкорлик доирасидаги ишларининг муҳим жиҳатлари ҳақида сўз юритилди.


Учрашувда Ўзбекистонда ҳуқуқий эксперимент тажрибаси кенг тарқалгани, бу борада ДИИҲБ Миссияси тавсияларининг МСК ҳужжатларига киритилаётгани, шунингдек, Ўзбекистонда ноёб тажриба — парламент томонидан Аҳолининг электорал маданиятини юксалтириш бўйича миллий фаолият дастури ишлаб чиқилаётгани ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Ўз навбатида, ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси директори Маттео Мекаччи Ўзбекистоннинг нафақат давлат идоралари, балки нотижорат ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари билан фаол ҳамкорлик олиб борилаётганини қайд этди.


— Сайловларни ўтказиш билан боғлиқ масалалар ҳақиқатан жуда долзарб. Биз, албатта, Марказий сайлов комиссияси билан бу борада яқиндан иш олиб борамиз, — деди М. Мекаччи. — Шу йил май ойининг охирларига келиб, биз томондан махсус алоҳида баҳолаш миссия Ўзбекистонга келади. Вакилларимиз МСК томонидан сайловга тайёргарлик кўриш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида суҳбатлар ўтказади. Кузатув фаолияти доирасида иккита махсус йўналиш бўйича иш олиб борилади. Биринчи йўналиш — ташкилий масалалар, яъни сайлов жараёнини қандай ташкил этилаётгани, МСК мутахассисларининг сайловга тайёргарлиги бўйича тавсиялар берадиган бўлса, иккинчи масала бу — мазмуний нуқтаи назардан берилади. Очиғини айтиш керак, сайлов деганда бир кун бўлиб ўтадиган овоз бериш жараёнини назарда тутмаймиз, балки мураккаб бўлган сиёсий жараённи кўзда тутамиз. Шу нуқтаи назардан, мамлакатнинг фуқаролари ўз сиёсий ҳуқуқлари, яъни овоз бериш ҳуқуқини қандай амалга ошираётгани, бундай ҳуқуқни бажариш учун қандай миллий қонунчилик тизими яратилгани каби саволларга жавоб излаймиз. Ва, албатта, миллий қонунчиликни ўрганиб чиқамиз. Таҳлил қилиш жараёнида инсон ҳуқуқлари, фуқаролик ҳамда сиёсий ҳуқуқларга алоҳида урғу берамиз. Бу ўз тавсияларимизда ҳам акс этади-ки, улар келгусида сайлов жараёнини ҳаққоний ташкил этишга ёрдам беради. Ташкилотнинг олдин берган тавсияларини Ўзбекистон томонидан қабул қилинаётганидан мамнунмиз. Шундай ҳамкорликни давом эттиришга доимо тайёрмиз.

Учрашув якунида томонлар ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга келишиб олдилар.


Кўришлар сони: 499


Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.09.2021
Институт раҳбарияти томонидан депутат номига миннатдорчилик хати келди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Азамжон Тўлабоев номига Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини...

23.09.2021
Ҳар қандай дарднинг давоси бор. Энди хорижга боришга ҳожат қолмайди

Сирдарёлик Олег Ким бу йил йигирма ёшни қарши олди. Лекин олти йилдан буён буйраклар хасталигидан...

23.09.2021
Қонун лойиҳасидаги бўшлиқлар тўлдирилмоқда

Мутахассислар таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши трансплантация билан боғлиқ тиббий...

Тадбирлар тақвими