Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

“Европа Иттифоқи — Ўзбекистон” дўстлик гуруҳи тузилди

2021 йил 29 апрель куни Европа парламентида ташкил этилган “Европа Иттифоқи — Ўзбекистон” дўстлик гуруҳининг расмий очилиш маросими видеоконференция тарзида бўлиб ўтди.

Қайд этилганидек, янги тузилган “Европа Иттифоқи — Ўзбекистон” дўстлик гуруҳи сиёсий, ишбилармон доиралар, шунингдек, фуқаролик жамияти вакиллари ўртасида юқори даражадаги мулоқотни таъминлаш орқали Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги алоқаларни янада яқинлаштиришда мустақил платформа бўлиб хизмат қилади.

Дўстлик гуруҳи фаолияти маданият, таълим, илм-фан соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни, шунингдек, фуқаролар ўртасида алоқаларни ривожлантириш, кенг доирадаги конструктив учрашувлар ва парламент дипломатияси орқали Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи институтлари ўртасидаги ўзаро муносабатларни кучайтиришга қаратилган.

Маросимда “Европа Иттифоқи — Ўзбекистон” дўстлик гуруҳи раиси Ричард Чарнецки, гуруҳ Бош котиби Ипек Текдемир, Ўзбекистоннинг Бельгиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Д. Хакимов, Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А. Саидов ва бошқалар сўзга чиқди.

А. Саидов ўз чиқишида қайд этганидек, Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги икки томонлама парламентлараро алоқалар бўйича асосий орган “Ўзбекистон — ЕИ” Парламент ҳамкорлик қўмитаси 2000 йилда тузилган бўлиб, Ўзбекистон томони ЕИ билан парламентлараро муносабатлар ривожланишининг ижобий динамикаси давом эттирилишини қўллаб-қувватлайди. Айни пайтда томонлар жорий йилнинг иккинчи ярмида Брюссель шаҳрида “Ўзбекистон — ЕИ” Парламент ҳамкорлик қўмитасиниинг 15-мажлисини ташкиллаштириш масаласини ишлаб чиқмоқдалар.

Савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаси Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи билан ҳамкорликнинг асосий йўналишлари бўлиб, охирги йилларда ушбу йўналишлардаги ишлар анча фаоллашганига урғу берилди.

Тадбирда Европарламент депутатлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ 75-сессияда “Барқарор тараққиёт мақсадларига эришиш ва инсон ҳуқуқларини таъминлашда парламентлар ролини ошириш тўғрисида”ги БМТ Бош Ассамблеясининг махсус резолюциясини қабул қилиш ҳақидаги илгари сурилган ташаббуси доирасида жорий йил 24 июнь куни Бухоро шаҳрида бўлиб ўтадиган “Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик” мавзуидаги халқаро форумда, 12-13 август кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилаётган Ёшлар ҳуқуқлари бўйича Бутунжаҳон конференциясида иштирок этишга таклиф этилдилар.

Мулоқот чоғида “Ўзбекистон — Европа Иттифоқи” Парламент ҳамкорлик қўмитаси янги тузилган дўстлик гуруҳи билан биргаликда қўшма режалар ишлаб чиқиши, бу борадаги ҳамкорликка доим тайёрлиги билдирилди.


Кўришлар сони: 571


Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.09.2021
Масофавий тиббий хизматлар сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологялари ...

24.09.2021
Халқаро нотариуслар иттифоқи вакиллари Қонунчилик палатасида бўлди

Бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Хал...

24.09.2021
Жарималар миқдори камайтирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар ҳайдовчиларга қўшима енгилликлар...

Тадбирлар тақвими