Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Инсон ҳуқуқлари соҳасида устувор йўналишлар ва ҳамкорлик истиқболлари

Жорий йилнинг 28 апрель куни “Ўзбекистон БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашида:устувор йўналишлар ва ҳамкорликнинг истиқболли соҳалари” мавзусида видеоконференция бўлиб ўтди.

Видеоконференция Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги элчихонаси ҳамда Ф.Эберт номидаги жамғармаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси ҳамда БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқида баён этилган суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларни жадаллаштириш, инсон ҳуқуқларини мустаҳкамлаш ва 2021-2023 йилларда Ўзбекистоннинг БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига аъзо сифатида юклатиладиган мажбуриятларни таъминлашга оид мақсад ва вазифалар белгилаб олинди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий марказ директори А. Саидов конференцияда асосий маърузачи сифатида “Янги Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги янги ташаббуслари” мавзусида нутқ сўзлади. Жумладан, брифинг иштирокчиларига давлатимиз раҳбари томонидан инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни миллий, минтақавий ва халқаро даражаларда тубдан яхшилашни кўзда тутувчи ташаббусларнинг моҳияти ва мазмуни тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Германия тарафидан Германия Федерал ҳукуматининг Россия, Марказий Осиё ва “Шаркий шериклик” мамлакатлари билан ҳамкорлик масалалари бўйича мувофиқлаштирувчиси Йоханн Заатхофф, Германия Федератив Республикасининг собиқ федерал адлия вазири Херта Дойблер-Гмелин сўзга чиқдилар. Германиялик экспертлар Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаётининг барча соҳаларида амалга оширилаётган сўнгги ижобий ислоҳотларини, унинг марказида инсоннинг асосий ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш масалаларини мамнуният билан кутиб олдилар.

Тадбир давомида БМТнинг инсон хуқуқлари бўйича кенгашига аъзолик доирасида Ўзбекистоннинг устувор мақсадлари ва ташаббусларини амалга оширишда Ўзбекистон ва Германия ҳамкорлигини ривожлантириш масалалари бўйича иштирокчилар ўртасида фикр алмашинувлари бўлиб ўтди.

Тадбирда германиялик экспертлар, давлат идоралари вакиллари ҳамда Ф.Эберт номидаги жамғармаси вакиллари фаол қатнашдилар.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенати аъзолари, давлат идоралари, нодавлат ташкилотлар, жамоат ташкилотлари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

 


Кўришлар сони: 378


Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.09.2021
Институт раҳбарияти томонидан депутат номига миннатдорчилик хати келди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Азамжон Тўлабоев номига Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини...

23.09.2021
Ҳар қандай дарднинг давоси бор. Энди хорижга боришга ҳожат қолмайди

Сирдарёлик Олег Ким бу йил йигирма ёшни қарши олди. Лекин олти йилдан буён буйраклар хасталигидан...

23.09.2021
Қонун лойиҳасидаги бўшлиқлар тўлдирилмоқда

Мутахассислар таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши трансплантация билан боғлиқ тиббий...

Тадбирлар тақвими