Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Парламентлараро ҳамкорлик янада мустаҳкамланади

Тараққиётнинг янги босқичида Ўзбекистон барча йўналишларда очиқ, дўстона ва фаол ташқи сиёсий фаолият олиб бормоқда. Бунда парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлашга ҳам алоҳида эътибор қаратиляпти.

2021 йил 14 апрель куни Қонунчилик палатасида Олий Мажлисининг Малайзия давлати парламенти билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро дўстлик гуруҳининг йиғилиши видеоконференц алоқа шаклида бўлиб ўтди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Улуғбек Иноятов, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси Олий Мажлисининг Малайзия давлати парламенти билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро дўстлик гуруҳи раҳбари Шарофиддин Назаров, депутатлар ҳамда Малайзия парламенти Вакиллар палатаси Спикери ўринбосари Моҳд Рашид бин Хаснон ва дўстлик гуруҳи аъзолари иштирок этди.

Таъкидланганидек, сўнгги йилларда икки давлат ўртасидаги муносабатлар сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар coҳaларда ривожланиб, алоқалар янада мустаҳкамланмоқда.

Мулоқот чоғида Ш. Назаров палата фаолияти, сиёсий партиялар фракциялари, Ҳаракатлар стратегияси асосида мамлакат ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди.

Моҳд Рашид бин Хаснон Ўзбекистоннинг туризм соҳасида улкан салоҳиятга эга эканлигини эътироф этиб, бутун дунёга машҳур ва ислом зиёратгоҳлари сифатида тан олинадиган Самарқанд, Бухоро ва Хива малайзиялик туристлар учун муқаддас жойлардан бири эканлигини таъкидлаб ўтди. 

Пандемия қийинчиликларига қарамай, 2020 йилда Ўзбекистон-Малайзия савдо айланмаси ҳажми 75,7 млн. долларга тенг бўлди. Бугунги кунда Ўзбекистонда Малайзия сармоядорлари иштирокида 31 та корхона фаолият кўрсатиб келаётганлиги икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг самараси сифатида баҳоланди.

Мулоқот якунида икки томонлама алоқаларни ривожлантиришда муҳим омил бўлган парламентлараро ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, бу борада ҳамкорликдаги тадбирларни ташкил этиш, қонун ижодкорлиги бўйича тажриба алмашишга келишиб олинди.


Кўришлар сони: 622


Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.09.2021
Институт раҳбарияти томонидан депутат номига миннатдорчилик хати келди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Азамжон Тўлабоев номига Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини...

23.09.2021
Ҳар қандай дарднинг давоси бор. Энди хорижга боришга ҳожат қолмайди

Сирдарёлик Олег Ким бу йил йигирма ёшни қарши олди. Лекин олти йилдан буён буйраклар хасталигидан...

23.09.2021
Қонун лойиҳасидаги бўшлиқлар тўлдирилмоқда

Мутахассислар таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши трансплантация билан боғлиқ тиббий...

Тадбирлар тақвими