Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Ўзбекистон — Саудия Арабистони: парламентлараро алоқаларнинг янги босқичи

Ўзбекистон — Саудия Арабистони:  парламентлараро алоқаларнинг янги босқичи Ўзбекистон — Саудия Арабистони:  парламентлараро алоқаларнинг янги босқичи

Бугунги глобаллашув жараёнида давлатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва яқин муносабатлар жуда муҳим ўринни эгаллайди. Халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш, конструктив ташқи сиёсатни олиб боришда парламент дипломатиясининг ўзига хос ўрни мавжуд. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг олиб бораётган изчил ва оқилона ислоҳотлари мамлакатимиз парламентининг ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқмоқда.

2021 йил 8 апрель куни Қонунчилик палатасида Ўзбекистон – Саудия Арабистони парламентлараро дўстлик гуруҳининг биринчи йиғилиши видеоконференц алоқа шаклида бўлиб ўтди.

Учрашувни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А. Саидов кириш сўзи билан очиб берди.

Саудия Арабистони Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллигини 1991 йил 30 декабрда эътироф этиб, 1992 йил февралда икки мамлакат ўртасида элчихоналар даражасида дипломатик муносабатлар ўрнатган давлатлардан биридир.

Ислоҳотларнинг янги босқичида икки давлатлар ўртасидаги иқтисодий, маданий, парламентлараро алоқалар янада ривожланмоқда. Давлатимиз раҳбари Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз таклифига биноан 2017 йил 20-21 май кунлари Риёз шаҳрига ташриф буюриб араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида иштирок этгани икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг янги даврини бошлаб берди.

Пандемия қийинчиликларига қарамай, 2020 йилда Ўзбекистон-Саудия савдо айланмаси ҳажми 27,5 млн. долларга тенг бўлди. Бугунги кунда Ўзбекистонда Саудия Арабистони инвесторлари иштирокида 14 та корхона фаолият кўрсатиб келмоқда.

Учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Ўзбекистон-Саудия Арабистони дўстлик гуруҳи раҳбари Э. Зоҳидов палата фаолияти, сиёсий партиялар фракциялари, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган Мурожаатномаси асосида бугунги кунда олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида батафсил гапириб берди.

Шунингдек, парламентлараро дўстлик гуруҳининг биринчи йиғилишида Ўзбекистон парламентининг фаолияти, келгуси режалари ҳақида ҳам ахборотлар бериб ўтилди.

Саудия Арабистони дўстлик гуруҳи раиси Генерал Али бин Муҳаммад Яхё Аль-асири Президент Шавкат Мирзиёев олиб бораётган кенг кўламли, изчил ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилаётганини айтиб, икки мамлакат парламентлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш бўйича таклифлар берди.

Шунингдек, Саудия Арабистони парламентининг депутатлари ҳам ўзларининг тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда, қатор масалаларда фикр-мулоҳазалари ва тавсиялари билан ўртоқлашдилар.

Мулоқотлар чоғида томонлар парламентлараро алоқаларни янада ривожлантиришга келишиб олдилар.

 


Кўришлар сони: 754


Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.09.2021
Болалар омбудсманининг ҳуқуқий мақоми кучайтирилмоқда

Халқаро тажрибага назар ташлайдиган бўлсак, бугунги кунда 20 дан ортиқ ривожланган давлатларда алоҳида...

16.09.2021
Озон қатламини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳолати қандай?

Семинарда таъкидланганидек, Ўзбекистон дунё ҳамжамиятининг тўлақонли субъекти сифатида атроф муҳитни...

16.09.2021
Депутат номига сайловчилардан миннатдорчилик хати келди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Мавжуда...

Тадбирлар тақвими