Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Ўзбекистон — БАА: Парламентлараро алоқалар янги босқичга чиқади

Халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда конструктив ташқи сиёсат олиб боришда парламент дипломатияси муҳим ўрин тутади. Шу боис, тараққиётнинг янги босқичида мамлакатимиз парламентининг ушбу йўналишда хориж давлатлари билан ҳамкорликдаги алоқалари янги босқичга чиқмоқда.

2021 йил 1 апрель куни парламент қуйи палатасида Ўзбекистон — Бирлашган Араб Амирликлари парламентлараро дўстлик гуруҳининг биринчи йиғилиши онлайн тарзда ўтказилди.

Мулоқот чоғида таъкидланганидек, Бирлашган Араб Амирлиги ташқи сиёсатда Ўзбекистон учун ишончли ҳамкор ҳисобланади. Икки томонлама ўзаро дипломатик алоқалар 1992 йил 25 октябрда йўлга қўйилган. Кейинги йилларда иқтисодий, маданий, парламентлараро алоқалар янада ривожланмоқда. Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил март ойида ушбу давлатга қилган ташрифи икки томонлама ўзаро ҳамкорликнинг янги даврини бошлаб берди.

Пандемия қийинчиликларига қарамай, 2020 йилда икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси 209,3 млн. долларни ташкил этганига урғу берилди. Бинобарин, бугунги кунда Ўзбекистонда Амирликлар сармоядорлари иштирокида 151 та ширкат фаолият юритмоқда.

Учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон — БАА парламентлараро ҳамкорлик гуруҳи раҳбари У. Вафоев палата фаолияти, сиёсий партиялар фракциялари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган Мурожаатномаси асосида бугунги кунда олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди. Қайд этилганидек, мазкур учрашув парламентлар ўртасида алоқаларни ривожлантиришга, давлатлараро муносабатларда юзага келган ижобий тенденцияни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Шунингдек, Ўзбекистон парламенти фаолияти, келгуси режалари ҳақида ҳам ахборотлар тақдим этилди. Бирлашган Араб Амирлиги парламенти депутатлари ҳам ўзларининг тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда, муҳим йўналишлар, хусусан, иқтисод, маданият, таълим, туризмга оид масалаларда фикр-мулоҳазалари ва тавсиялари билан ўртоқлашди.

Ўз навбатида, Ўзбекистон — БАА парламентларо дўстлик қўмитаси раҳбари Нидал Муҳаммад Аҳмат ал-Тунаижи хоним БАА томони икки мамлакат ўртасида имзоланган парламентлараро алоқаларни ривожлантиришга оид келишувларга амал қилган ҳолда ўз саъй-ҳаракатларини изчил давом эттиришини билдирди. Шу билан бирга, ҳамкорликка оид шартномани бажариш бўйича барча соҳаларда ўзаро келишиб, маслаҳатлашиб иш олиб боришни таклиф этди.     

Мулоқот якунида икки томон келгусида дўстона алоқаларни янада ривожлантиришга ва мунзам равишда ўзаро фикр алмашиб туришга келишиб олдилар.


Кўришлар сони: 637


Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.09.2021
Болалар омбудсманининг ҳуқуқий мақоми кучайтирилмоқда

Халқаро тажрибага назар ташлайдиган бўлсак, бугунги кунда 20 дан ортиқ ривожланган давлатларда алоҳида...

16.09.2021
Озон қатламини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳолати қандай?

Семинарда таъкидланганидек, Ўзбекистон дунё ҳамжамиятининг тўлақонли субъекти сифатида атроф муҳитни...

16.09.2021
Депутат номига сайловчилардан миннатдорчилик хати келди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Мавжуда...

Тадбирлар тақвими