Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи: парламентлараро алоқалар янада ривожланади

2021 йил 29 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов Европа парламентининг Марказий Осиё мамлакатлари ва Мўғулистон билан алоқалар бўйича делегацияси раиси Фульвио Мартушелло билан учрашди.

Мулоқот аввалида меҳмонларга сўнгги вақтларда Ўзбекистонда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани, ушбу соҳадаги барча ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти парламент ва фуқаролар томонидан доимий назорат қилиб борилаётгани, шунингдек, ислоҳотлар жараёнида сиёсий партиялар, фуқаролик жамияти роли ортиб, суд органларининг чинакам мустақиллиги таъминланаётгани ҳақида маълумот берилди.

А. Саидов Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75 сессиясида илгари сурилган ташаббуслари ҳақида тўхталиб ўтди. Айни пайтда ушбу таклифлар — Барқарор тараққиёт мақсадларига эришиш ва инсон ҳуқуқларини таъминлашда парламентлар ролини ошириш тўғрисидаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг махсус резолюциясини ҳамда Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти конвенциясини қабул қилиш жараёнида тизимли ишлар олиб борилаётганини қайд этиб ўтди. Ўз навбатида, нуфузли меҳмонни бу борада ҳамкорликка чақирди.

Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуслари доирасида шу йил 24 июнь куни Бухоро шаҳрида “Барқарор мақсадларга эришишда парламентлараро глобал шериклик” мавзуида халқаро форум ўтказилиши режалаштирилаётгани, 2021 йил 12-13 август кунлари эса Тошкентда Ёшлар ҳуқуқлари бўйича Бутунжаҳон конференцияси ташкил этиши кутилаётганини малум қилди. Европа парламентининг вакиллари ҳамда ёш аъзоларини юқорида қайд этилган конференцияларда қатнашишга таклиф қилди. 

Учрашувда Европа парламентининг Марказий Осиё мамлакатлари ва Мўғулистон билан алоқалар бўйича делегацияси раиси Фульвио Мартушелло Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади инсон, унинг эҳтиёж ва манфаатларини таъминлашга қаратилганини алоҳида эътироф этиб, бир қатор йўналишларда, хусусан, ногиронлиги бор шахслар ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш, қонунчиликни ривожлантириш, коррупцияга қарши курашиш борасида кўрилаётган чора-тадбирларга юқори берди.

— Мен бу учрашувни узоқ кутдим ва режамизда жуда кўп тадбирлар ўтказиш кутиляпти, — деди Ф. Мартушелло. —  Европа Иттифоқи Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларга катта қизиқиш билан қарамоқда. Биз мамлакатингиз билан кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдормиз. Шу боис Ўзбекистон билан барча соҳада алоқаларни тўғридан тўғри йўлга қўйишга тайёрмиз.

Мулоқот чоғида айни пайтда томонлар жорий йилнинг иккинчи ярмида Брюссель шаҳрида “Ўзбекистон — ЕИ” Парламент ҳамкорлик қўмитасининнг 15-мажлисини ташкиллаштириш масаласи хусусида ҳам фикр алмашдилар.

Ўзбекистон томони ЕИ билан парламентлараро муносабатлар ривожланишининг ижобий динамикасини давом эттиришни қўллаб-қувватлашини маълум қилди. 


Кўришлар сони: 803


Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.09.2021
Болалар омбудсманининг ҳуқуқий мақоми кучайтирилмоқда

Халқаро тажрибага назар ташлайдиган бўлсак, бугунги кунда 20 дан ортиқ ривожланган давлатларда алоҳида...

16.09.2021
Озон қатламини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳолати қандай?

Семинарда таъкидланганидек, Ўзбекистон дунё ҳамжамиятининг тўлақонли субъекти сифатида атроф муҳитни...

16.09.2021
Депутат номига сайловчилардан миннатдорчилик хати келди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Мавжуда...

Тадбирлар тақвими