Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Парламентлараро ҳамкорликнинг янги уфқлари

2021 йил 11 март куни парламент қуйи палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Туркманистон Межлиси билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳининг учрашуви видеоконференцалоқа шаклида ўтказилди.

Унда дўстлик гуруҳига аъзо депутатлар, сенаторлар ҳамда Туркманистон парламенти (Межлиси)нинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси билан ҳамкорлик гуруҳи бошлиғи, Қонунчилик ва унинг нормалари қўмитаси раиси Ресулберди Маммедов раҳбарлигидаги дўстлик гуруҳлари аъзолари иштирок этишди. Учрашувда Ўзбекистон-Туркманистон парламентлараро муносабатларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси Равшан Мамутов томонидан палата фаолияти, сиёсий партиялар фракциялари, шунингдек 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган Мурожаатномаси асосида бугунги кунда олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Парламентлараро алоқалар икки томонлама муносабатларнинг муҳим таркибий қисми эканлиги қайд этилиб, ушбу йўналишдаги ҳамкорликни давом эттириш ва кенгайтиришга келишиб олдилар.

Учрашув давомида Ўзбекистон Республикасининг Туркманистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси А.Қўчқоров ҳамда Туркманистоннинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Я.Маммедовлар ҳам иштирок этишди.

Учрашув якунида томонлар бўлиб ўтган мулоқотдан ўзаро мамнунлигини ва конструктив ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканликларини билдирдилар.


Кўришлар сони: 777


Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.09.2021
Институт раҳбарияти томонидан депутат номига миннатдорчилик хати келди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Азамжон Тўлабоев номига Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини...

23.09.2021
Ҳар қандай дарднинг давоси бор. Энди хорижга боришга ҳожат қолмайди

Сирдарёлик Олег Ким бу йил йигирма ёшни қарши олди. Лекин олти йилдан буён буйраклар хасталигидан...

23.09.2021
Қонун лойиҳасидаги бўшлиқлар тўлдирилмоқда

Мутахассислар таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши трансплантация билан боғлиқ тиббий...

Тадбирлар тақвими