Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Ҳамкорлик алоқалари янги босқичда ривожланади

2021 йил 4 март куни Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Олий Мажлиснинг Туркия Республикаси Буюк Миллат Мажлиси билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳи раиси Aкмал Саидов ва Туркия Буюк Миллат Мажлиси аъзоси, Ўзбекистон билан дўстлик гуруҳи раиси Осман Местен ўртасида онлайн тарзида видеоучрашув бўлиб ўтди.

Дўстлик гуруҳлари раҳбарларининг бу сафарги мулоқоти Ўзбекистон-Туркия дипломатик муносабатларининг ўрнатилганига айнан 29 йил тўлган кунда ўтказилганида ҳам рамзий маъно бор. Сўнгги йилларда Ўзбекистон-Туркия муносабатлари икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорлик шаклида сезиларли даражада ривожланиб бормоқда. Олий ва юқори даражадаги хусусан, парламентлар, вазирликлар ва идоралар, ишбилармон ва илмий-академик доиралар, шунингдек, вилоятлар ўртасидаги алоқалар тобора мунтазамлик касб этиб бормоқда.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 25-26 октябрь кунлари Туркияга, Туркия Президенти Р.Эрдўғоннинг 2018 йил 29 апрель-1 май кунлари мамлакатимизга амалга оширган ташрифлари икки томонлама муносабатларнинг ривожига кенг йўл очиб берди. Ш.Мирзиёев Анқара ташрифи доирасида Буюк Миллат Мажлисида бўлиб, парламентга хитоб этганди. Энг муҳими, шу ернинг ўзида икки мамлакат парламентлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандуми имзоланган эди. Бу ҳужжат парламент муносабатларининг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаб, ҳамкорликни янада кенгайтиришда муҳим омил бўляпти.

Р.Эрдоган ҳам ўз навбатида Тошкентда бўлган чоғи Олий Мажлисга ташриф буюриб, нутқ сўзлаши парламентлараро алоқаларнинг узлуксиз бўлишини таъминлашга хизмат қилган эди.

А.Саидов билан мулоқоти давомида О.Местен Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессияси ишидаги ҳамда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясида илк маротаба иштирок этиб, давлатимиз раҳбари ўз видеомурожатида қатор ташаббуссларни илгари сургани ва у Туркия дўстлик гуруҳи томонидан эътироф этганини таъкидлаб ўтди.

Ушбу ташаббуслар ҳақиқатан ҳам замонавий, мазмунли ва халқаро ҳамжамиятнинг пандемияга қарши курашиш, халқаро сиёсат ва ҳавфсизлик масалалари, Барқарор ривожланиш ва атроф-муҳит мақсадлари бўйича саъй-ҳаракатларини бирлаштиришда яқин ва самарали шерикликнинг устувор масалаларни қамраб олганига эътиборни қаратди.

Онлайн учрашуви давомида дунёда коронавируснинг тарқалиши билан боғлиқ вазият юзасидан хавотирлар билдириб ўтилди. Томонлар бир-бирлари билан Ўзбекистон ва Туркияда ушбу глобал таҳдидга қарши курашиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маълумотлар алмашишди.

Томонлар бундай учрашувлар ва дўстона мулоқотлар Ўзбекистон-Туркия муносабатларининг янги босқичида муҳим ўрин тутишини, айниқса, икки мамлакат парламентлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришга хизмат қилишини алоҳида таъкидладилар.

Видеомулоқот чоғида жорий йилнинг декабрь ойида Туркиянинг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини эътироф этганига 30 йил тўлади. Бу тарихий кун муносабати билан икки мамлакат парламентлараро дўстлик гуруҳлари раҳбарлари ижтимоий-сиёсий тадбир ўтказишга келишиб олдилар.


Кўришлар сони: 759


Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.09.2021
Институт раҳбарияти томонидан депутат номига миннатдорчилик хати келди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Азамжон Тўлабоев номига Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини...

23.09.2021
Ҳар қандай дарднинг давоси бор. Энди хорижга боришга ҳожат қолмайди

Сирдарёлик Олег Ким бу йил йигирма ёшни қарши олди. Лекин олти йилдан буён буйраклар хасталигидан...

23.09.2021
Қонун лойиҳасидаги бўшлиқлар тўлдирилмоқда

Мутахассислар таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши трансплантация билан боғлиқ тиббий...

Тадбирлар тақвими