Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Ўзбекистон – Япония: парламентлараро музокаралар бўлиб ўтди

2021 йил 3 март куни Япония парламенти билан ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси парламентлараро дўстлик гуруҳининг онлайн йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда депутатлар, Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ғайрат Фозилов, Япониянинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ёшинори Фужияма ҳам иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Япония парламентига 2019 йил 18 декабрда ташриф буюриб, Япония Вакиллар палатаси раиси Тадамори Ошима билан парламентлараро алоқаларни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилган эди. Ушбу учрашув доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг парламентлараро гуруҳи ва Япония парламенти ҳамда Япония парламентининг парламентлараро гуруҳи ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум имзоланганди.

Онлайн учрашувда парламентлараро мулоқотни ривожлантириш, томонларни халқаро ташкилотлар доирасида қўллаб-қувватлаш, ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва маданий-гуманитар алоқаларни йўлга қўйиш масалаларини ҳам келишиб олдилар.

Музокараларда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришда парламентлараро алоқаларнинг муҳим аҳамияти қайд этилди. Чунки бу барча соҳаларда халқаро шартномаларни ратификация қилишда катта рол ўйнайди.

Дунёда КОВИД-19 пандемияси тарқалиши кўлами ҳақида фикрлар билдирилди. Томонлар Ўзбекистон ва Японияда ушбу глобал таҳдидга қарши кураш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот беришди. Коронавирус пандемиясининг салбий оқибатларига қарши курашишда парламентларнинг алоҳида ўрни борлиги таъкидланди.

Шу ўринда пандемиянинг савдо-иқтисодий алоқаларга салбий таъсирининг олдини олиш мақсадида икки томонлама ҳамкорликни янада фаоллаштириш зарурлигига эътибор қаратилди.

А. Саидов ўз сўзида Японияга бу йил Олимпия ва Паралимпия ўйинларини муваффақиятли ўтказишини тилаб, бу Япония Бош вазири ўринбосари Ёшиҳиде Суга таъкидлаганидек, халқаро ҳамжамиятнинг коронавирус устидан ғалабасини белгилаши кераклигини айтиб ўтди.

Ўзбекистон томони ёш япониялик парламентарийларни ёшлар ҳуқуқлари бўйича Жаҳон конференциясида иштирок этишга таклиф этди.

Томонлар халқаро ташкилотлар платформаларида ҳар икки мамлакат ташаббусларини қўллаб-қувватлашни давом эттиришга келишиб олдилар.

 


Кўришлар сони: 509


Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.09.2021
Институт раҳбарияти томонидан депутат номига миннатдорчилик хати келди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Азамжон Тўлабоев номига Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини...

23.09.2021
Ҳар қандай дарднинг давоси бор. Энди хорижга боришга ҳожат қолмайди

Сирдарёлик Олег Ким бу йил йигирма ёшни қарши олди. Лекин олти йилдан буён буйраклар хасталигидан...

23.09.2021
Қонун лойиҳасидаги бўшлиқлар тўлдирилмоқда

Мутахассислар таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши трансплантация билан боғлиқ тиббий...

Тадбирлар тақвими