Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Ўзбекистон – Литва: Парламентлараро ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда

Бугун халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш, конструктив ташқи сиёсат олиб боришда парламент дипломатияси ҳам муҳим ўрин тутмоқда. Бунда хориж мамлакатлари парламентлари билан дўстлик гуруҳлари имкониятларидан кенг фойдаланишга эътибор қаратилмоқда.

2021 йил 23 февраль куни Олий Мажлиснинг Литва Сейми билан ҳамкорлик бўйича Парламентлараро дўстлик гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбир видеоконференц алоқа шаклида ўтказилди.

Онлайн учрашув давомида икки томонлама ҳамкорликда эришилган натижалар, парламентлараро мулоқотни ривожлантириш, халқаро ташкилотлар доирасида томонларнинг ўзаро бир-бирларини қўллаб-қувватлашлари, икки давлат ўртасидаги манфаатли савдо-иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий ва маданий-гуманитар соҳалардаги мавжуд алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқот чоғида ҳар иккала давлат парламентлари вакиллари коронавируснинг дунё бўйлаб тарқалиши кўламига ҳам тўхталиб, ушбу глобал таҳдидга қарши курашиш борасида Ўзбекистон ва Литвада кўрилаётган чоралар тўғрисида фикр алмашдилар. Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, пандемия келтириб чиқарган глобал ижтимоий-иқтисодий инқироз икки томонлама янада яқин мувофиқлашув ва ҳамкорликка ўткир зарурат борлигига эътибор қаратилди.

Томонлар келажакда ҳам халқаро ташкилотлар доирасида ҳар икки мамлакатнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасида якдил эканликларини билдирдилар.

Онлайн музокаралар якунида Ўзбекистон ва Литва ўртасидаги амалий ҳамкорликни ҳар томонлама мустаҳкамлашда парламентларнинг ролини кучайтиришга келишиб олинди. 

Бу каби онлайн мулоқотлар пандемия келтириб чиқарган глобал ижтимоий-иқтисодий муаммоларни тез фурсатда ҳал этишнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилади.


Кўришлар сони: 265


Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.09.2021
Институт раҳбарияти томонидан депутат номига миннатдорчилик хати келди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Азамжон Тўлабоев номига Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини...

23.09.2021
Ҳар қандай дарднинг давоси бор. Энди хорижга боришга ҳожат қолмайди

Сирдарёлик Олег Ким бу йил йигирма ёшни қарши олди. Лекин олти йилдан буён буйраклар хасталигидан...

23.09.2021
Қонун лойиҳасидаги бўшлиқлар тўлдирилмоқда

Мутахассислар таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши трансплантация билан боғлиқ тиббий...

Тадбирлар тақвими