Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси Марказий Осиё минтақавий бўлинмаси раҳбари Р.Коменда билан учрашув

2021 йил 23 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро мажбуриятларга риоя этилиши бўйича парламент комиссиясининг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси Марказий Осиё минтақавий бўлинмаси раҳбари Р.Коменда билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувдан мақсад – Ўзбекистоннинг БМТ Инсон ҳуқулари бўйича Кенгашига аъзолиги доирасида 2021 йилда биргаликда амалга оширилиши назарда тутилган режалар ва тадбирларни муҳокама қилиш.

Учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А. Саидов Женева шаҳридан қатнашди.

Музокаралар чоғида Р. Комендага Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва таъминлаш соҳасидаги ислоҳотлар, Ўзбекистон жахон ҳамжамиятига бўлган очиқлик сиёсати ва Инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро мажбуриятларга риоя этилиши бўйича парламент комиссиясининг фаолияти ҳақида батафсил маълумот берилди.

Учрашув якунида томонлар бўлиб ўтган мулоқотдан ўзаро мамнунлиги ва конструктив ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканликларини билдирдилар.


Кўришлар сони: 124


Депутатлар минбари

Янгиликлар

03.03.2021
Ўзбекистон – Япония: парламентлараро музокаралар бўлиб ўтди

2021 йил 3 март куни Япония парламенти билан ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси парламентлараро...

03.03.2021
Кооперативлар фаолияти қонун билан мустаҳкамланмоқда

Бугунги кунда қишлоқ хўжалигида кооперация соҳасидаги ҳуқуқий-меъёрий асослар соҳадаги муносабатлар...

03.03.2021
Қонун лойиҳаси қўмитага қайтарилди

Айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилаётган қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими