Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Ўзбекистон-Финляндия парламентлараро алоқалар янги босқичда ривожланади

2021 йил 9 февраль куни парламент қуйи палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раиси Дилором Файзиева бошчилигидаги Олий Мажлиснинг Финляндия билан парламентлараро дўстлик гуруҳининг Финляндия парламентининг Марказий Осиё билан парламентлараро дўстлик гуруҳи раиси, Едускунт (парламент) аъзоси Киммо Кильюнен иштирокида Финляндия парламент аъзолари билан биринчи онлайн йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси ва Финляндиянинг тегишли давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари ҳам иштирок этдилар.

Таъкидлаш жоизки, икки мамлакат парламентлари ўрасидаги ҳамкорлик изчил ривожланиб бормоқда. 2019 йил сентябрь ойидан бошлаб Едускунт парламентлараро гуруҳининг Марказий Осиё мамлакатлари билан ўзаро алоқалар бўйича иши қайта тикланди. Унга Европа Кенгашидаги Финляндия делегацияси раҳбари, Олий даражадаги қўмита аъзоси (Европа Иттифоқи ишлари бўйича), шунингдек Финляндия парламентининг ташқи сиёсат ва мудофаа масалалари бўйича қўмитаси раиси К.Килжунен раислик қилиб келмоқда. 2020 йил июнь ойида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида Финляндия Едускунти билан парламентлараро дўстлик гуруҳи ташкил этилди.

Умуман олганда, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Финляндия ўртасидаги ўзаро муносабатларда икки томонлама ва кўп томонлама шаклда сезиларли натижаларга эришилди. Парламентлар, вазирликлар ва идоралар, ишбилармон ва илмий-академик доиралар ўртасидаги алоқалар жонланди ва доимийлик касб этди.

Онлайн учрашув давомида дунёда коронавирус тарқалишининг кўламига алоҳида эътибор қаратилдиТомонлар ушбу глобал таҳдидга қарши курашиш учун Ўзбекистон ва Финляндияда кўрилаётган чоралар хусусида фикр алмашдилар. Пандемиянинг салбий оқибатлари олдини олишга қаратилган коронавирусга қарши курашда парламент вакилларининг ролига тўхталиб ўтдилар

Учрашувда шунингдек, давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик натижасида эришилган натижалар, парламентлараро мулоқотни ривожлантириш, халқаро ташкилотлар доирасида томонларнинг бир-бирини қўллаб-қувватлаши, ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

Музокаралар давомида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришда парламентлараро алоқаларни янада чуқурлаштириш муҳимлиги таъкидланди. Боиси, барча соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича халқаро шартномаларни ратификация қилишда парламентлар муҳим рол ўйнайди.

Онлайн учрашув давомида парламентарийлар доимий равишда парламент делегациялари алмашинувини фаоллаштириш, қонун ижодкорлиги жараёнида ҳамкорлик қилиш, қонунчилик ҳужжатлари, ахборот-таҳлилий материаллар билан алмашинувни йўлга қўйиш орқали парламентлар ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш мумкин деган якдил фикрга келдилар.

Онлайн музокаралар якунида иштирокчилар Ўзбекистон ва Финляндия ўртасидаги муносабат ва амалий ҳамкорликни ҳар томонлама мустаҳкамлашда парламентлар имкониятларидан кенг фойдаланишга келишиб олдилар.


Кўришлар сони: 451


Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.09.2021
Болалар омбудсманининг ҳуқуқий мақоми кучайтирилмоқда

Халқаро тажрибага назар ташлайдиган бўлсак, бугунги кунда 20 дан ортиқ ривожланган давлатларда алоҳида...

16.09.2021
Озон қатламини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳолати қандай?

Семинарда таъкидланганидек, Ўзбекистон дунё ҳамжамиятининг тўлақонли субъекти сифатида атроф муҳитни...

16.09.2021
Депутат номига сайловчилардан миннатдорчилик хати келди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Мавжуда...

Тадбирлар тақвими