Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Ўзбекистон — Италия: Ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари белгилаб олинди

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Италия парламенти билан ҳамкорлик бўйича гуруҳи аъзоларининг Италия парламенти қуйи палатасидаги “Италия — Марказий Осиё” дўстлик гуруҳи раиси Симоне Суриано ва аъзолари билан онлайн мулоқот бўлиб ўтди.

Тадбирда мазкур давлатлардаги Ўзбекистон Республикаси ва Италия Республикасининг дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари Отабек Акбаров ҳамда Агостино Пинна ҳам иштирок этдилар.

Қайд этилганидек, сўнгги йилларда Ўзбекистон — Италия муносабатлари динамик тарзда ривожланиб бормоқда. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 2019 йилда 400 млн. АҚШ долларидан ошди. Гарчи, пандемия туфайли 2020 йилда ушбу рақам бир оз пасайган бўлса-да, келгусида ўсиш суръатлари яна шиддат билан давом этиши учун барча асослар мавжуд.


Бинобарин, Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги муносабатлар икки томонлама ва кўп томонлама характерга эга бўлиб, ҳамкорликда сезиларли ютуқларга эришилмоқда. Охирги йилларда парламентлар, вазирликлар ва идоралар, ишбилармон ва илмий-академик доиралар, шунингдек, минтақалар ўртасидаги алоқалар сезиларли даражада жонланди ва доимий тус олди. Айниқса, парламентлар ўртасидаги алоқалар тобора юксалишда давом этмоқда.

Онлайн учрашувда парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари кенг муҳокама қилинди. Аввало, Ўзбекистондаги ўзгаришлар, пандемияга қарши курашиш йўлида кўрилаётган чоралар тўғрисида маълумот берилди. Пандемия салбий оқибатларининг олдини олиш бўйича амалга оширилган ишларда парламент аъзоларининг алоҳида ўрни таъкидланди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти мухтасар баён қилинди.


Мулоқот давомида италиялик депутатларга Ўзбекистон миллий сайлов қонунчилигига киритилган сўнгги ўзгартиришлар, хусусан, сайловлар муддатининг декабрь ойидан октябрь ойига кўчирилгани тўғрисида ҳам маълумотлар берилди.

Учрашувда, шунингдек, давлатлар ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликда эришилган натижалар, парламентлараро мулоқотни ривожлантириш, халқаро ташкилотлар доирасида томонларнинг ўзаро кўмагини таъминлаш, ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий ва маданий-гуманитар алоқаларни ўрнатиш ва мустаҳкамлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар ўзаро манфаатли бўлган кенг кўламли масалалар бўйича парламентлараро ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирдилар.

Музокаралар чоғида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришда парламентлараро алоқаларни янада чуқурлаштириш муҳимлиги таъкидланди.


Томонлар Ўзбекистон — Италия парламентлараро ҳамкорлигини бир қатор йўналишларда янада ривожлантириш мумкин, деган якдил фикрга келишди. Пандемия билан боғлиқ вазият анча яхшиланганини ҳисобга олиб, парламент делегациялари алмашинувини йўлга қўйиш, икки мамлакат парламентлари ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини белгилаб берувчи ҳуқуқий ҳужжат (меморандум) лойиҳасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, 2022 йилда Ўзбекистон — Италия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 30 йиллигини нишонлашга қизғин тайёргарлик кўриш ва шу мақсадда алоҳида тадбирлар режасини ишлаб чиқиш шулар жумласидан.

Oнлайн мулоқот якунида иштирокчилар Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги муносабатларни ҳамда амалий ҳамкорликни ҳар томонлама мустаҳкамлашга қаратилган парламентларнинг ўзаро интилишларини маъқулладилар.


Кўришлар сони: 797


Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.09.2021
Институт раҳбарияти томонидан депутат номига миннатдорчилик хати келди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Азамжон Тўлабоев номига Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини...

23.09.2021
Ҳар қандай дарднинг давоси бор. Энди хорижга боришга ҳожат қолмайди

Сирдарёлик Олег Ким бу йил йигирма ёшни қарши олди. Лекин олти йилдан буён буйраклар хасталигидан...

23.09.2021
Қонун лойиҳасидаги бўшлиқлар тўлдирилмоқда

Мутахассислар таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши трансплантация билан боғлиқ тиббий...

Тадбирлар тақвими