Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Халқаро ҳамкорлик алоқалари янада яхшиланади

2021 йил 4 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва АҚШ Миллий демократик институтининг (NDI) Евроосиё бўйича директори Л.Джуитт ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Тадбир видеоконференц алоқа шаклида ўтказилди.

Онлайн учрашувда NDI томонидан Л.Джуитт; Евроосиё, Марказий Осиё, Кавказ ва Туркия бўйича дастур директори М. Мусио; Марказий Осиё бўйича дастур директори ўринбосари Д. Дуайерлар ҳам иштирок этдилар.

Онлайн учрашув давомида томонлар қуйидаги масалаларни муҳокама қилдилар:

– Ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича фикр алмашиш;

– Ўзбекистонда грант лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

– Фуқаролар ва давлат органлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашнинг долзарб ва устувор йўналишларини муҳокама қилиш ва бошқалар.

Музокаралар чоғида томонлар ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришда парламентлараро алоқаларни янада чуқурлаштириш муҳимлигини қайд этган ҳолда, бу ўз навбатида барча соҳаларда муносабатларни янада янги босқичга олиб чиқувчи халқаро шартномаларни ўз вақтида ратификация қилинишида муҳим эканлигини таъкидлаб ўтдилар.

Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини белгилаб олдилар.

 


Кўришлар сони: 441


Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.09.2021
Масофавий тиббий хизматлар сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологялари ...

24.09.2021
Халқаро нотариуслар иттифоқи вакиллари Қонунчилик палатасида бўлди

Бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Хал...

24.09.2021
Жарималар миқдори камайтирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар ҳайдовчиларга қўшима енгилликлар...

Тадбирлар тақвими