Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Ўзбекистон ва Латвия парламентлари ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда

Ўзбекистон ва Латвия парламентлари ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда Ўзбекистон ва Латвия парламентлари ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда

Бугун халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш, конструктив ташқи сиёсат олиб боришда парламент дипломатияси ҳам муҳим ўрин тутмоқда. Бунда хориж мамлакатлари парламентлари билан дўстлик гуруҳлари имкониятларидан кенг фойдаланишга эътибор қаратилмоқда.    

2021 йил 3 февраль куни Олий Мажлиснинг Латвия Сейми билан ҳамкорлик бўйича Парламентлараро дўстлик гуруҳининг 1- йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбир видеоконференц алоқа шаклида ўтказилди.

Тадбирда гуруҳ аъзолари бўлган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенати аъзолари ҳамда Латвия парламенти аъзолари, Ўзбекистон Республикасининг Латвия Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Кадамбой Султонов, Латвия Республикасининг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Михаилс Попоковслар ҳам иштирок этдилар.

Онлайн учрашув давомида икки томонлама ҳамкорликда эришилган натижалар, парламентлараро мулоқотни ривожлантириш, халқаро ташкилотлар доирасида томонларнинг ўзаро бир-бирларини қўллаб-қувватлашлари, икки давлат ўртасидаги манфаатли савдо-иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий ва маданий-гуманитар соҳалардаги мавжуд алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар чоғида томонлар ҳамкорликни кенгайтиришда парламентлараро алоқаларни янада чуқурлаштириш муҳимлигини қайд этган ҳолда, бу ўз навбатида барча соҳаларда муносабатларни янада янги босқичга олиб чиқувчи халқаро шартномаларни ўз вақтида ратификация қилинишида муҳим эканлигини таъкидлаб ўтдилар.


Мулоқот чоғида ҳар иккала давлат парламентлари вакиллари коронавируснинг дунё бўйлаб тарқалиши кўламига ҳам тўхталиб, ушбу глобал таҳдидга қарши курашиш борасида Ўзбекистон ва Латвияда кўрилаётган чоралар тўғрисида фикр алмашдилар. Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, пандемия келтириб чиқарган глобал ижтимоий-иқтисодий инқироз икки томонлама янада яқин мувофиқлашув ва ҳамкорликка ўткир зарурат борлигига эътибор қаратилди.

Томонлар келажакда ҳам халқаро ташкилотлар доирасида ҳар икки мамлакатнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасида якдил эканликларини билдирдилар.

Онлайн музокаралар якунида Ўзбекистон ва Латвия ўртасидаги амалий ҳамкорликни ҳар томонлама мустаҳкамлашда парламентларнинг ролини кучайтиришга келишиб олинди. 

Бу каби онлайн мулоқотлар пандемия келтириб чиқарган глобал ижтимоий-иқтисодий муаммоларни тез фурсатда ҳал этишнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилади. 

 


Кўришлар сони: 552


Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.09.2021
Институт раҳбарияти томонидан депутат номига миннатдорчилик хати келди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Азамжон Тўлабоев номига Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини...

23.09.2021
Ҳар қандай дарднинг давоси бор. Энди хорижга боришга ҳожат қолмайди

Сирдарёлик Олег Ким бу йил йигирма ёшни қарши олди. Лекин олти йилдан буён буйраклар хасталигидан...

23.09.2021
Қонун лойиҳасидаги бўшлиқлар тўлдирилмоқда

Мутахассислар таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши трансплантация билан боғлиқ тиббий...

Тадбирлар тақвими