Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Парламент дипломатияси: Ўзбекистон-Индонезия парламентлари ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичда ривожланади

2021 йил 28 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Индонезия Парламенти Вакиллар палатаси парламентлараро қўмитаси раисининг ўринбосари Мардани Али Сера бошчилигидаги Индонезия парламенти делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Алишер Қодиров делегация аъзоларини мамлакатимизга ташрифи билан қутлар экан, мамлакатларимиз ўртасидаги турли соҳалардаги ҳамкорлик алоқалари мустҳкамланиб бораётганини қайд этди.

Суҳбат чоғида меҳмонларга кейинги йилларда мамлакатимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг қўламли ислоҳотлар ҳақида сўзлаб берилди. Жумладан, давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, диний бағрикенгликни таъминлаш ва ўзаро манфаатли, амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишларда амалга оширилаётган ишларга батафсил тўхталиб ўтилди.

Учрашувда парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Таъкидлаш лозим, айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Индонезия Республикасининг Халқ вакиллари кенгаши билан «Ўзбекистон – Индонезия» дўстлик гуруҳи фаолият олиб бормоқда. Ўз навбатида Индонезия парламентида ҳам Ўзбекистон билан парламент дўслик гуруҳи тузилган. Мулоқотлар чоғида муносабатларни фаоллаштиришда мазкур дўстлик гуруҳлари фаолиятидан кенг фойдаланиш айниқса, қонун ижодкорлиги йўналишидаги ҳамкорликни жонлантиришга келишиб олинди.

Амалий руҳда кечган мулоқот давомида савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни чуқурлаштириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Жумладан Ўзбекистон Индонезия компаниялари учун мамлакатимизга фаол сармоя киритишлари учун барча зарур шарт-шароитларни яратишга тайёр экани билдириб ўтилди. Индонезиянинг туризм соҳасини ривожлантириш бўйича улкан тажрибасини ҳамда Ўзбекистоннинг туристик имкониятларини ҳисобга олиб, ушбу соҳада доимий шерикчиликни йўлга қўйиш юзасидан ҳам фикр алмашилди. Таъкидланганидек, 2018 йилнинг 10 февралидан Индонезия фуқаролари учун 30 кунга визасиз режими жорий этилган, шу каби режим Ўзбекистон фуқаролари учун ҳам мавжуд.

Ўз навбатида меҳмонлар Ўзбекистон-Индонезия парламентлараро ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш имконияти яратилгани муносабатларни янги босқичга олиб чиқишга туртки бўлишини таъкидлаб ўтдилар.

Учрашув якунида парламентлараро мулоқотни турли даражада фаоллаштириш, икки томонлама ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар бўйича доимий маслаҳатлар олиб борилишига келишиб олинди.


Кўришлар сони: 217


Депутатлар минбари

Янгиликлар

06.03.2021
ЎзМТДП фракцияси аъзолари айрим нормаларга қарши чиқди

Амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, аҳолининг ижтимоий заиф қатламлари учун иш ўринларини ...

05.03.2021
Қонун лойиҳасига рағбатлантирувчи норма киритилди

2021 йил 5 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Лицензиялаш,...

04.03.2021
Суғурта фаолияти соҳасидаги муносабатларни бошқаришнинг ягона механизми яратилади

Қайд этилганидек, қонун лойиҳасига суғурта бозори фаолиятини либераллаштириш ва инвесторлар учун...

Тадбирлар тақвими