Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Покистон элчисини қабул қилди

Ўзбекистоннинг очиқ ва прагматик ташқи сиёсати туфайли бугун хориж мамлакатлари билан ҳамкорлик алоқалари тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Марказий Осиё минтақасида ўз ўрни ва позициясига эга Ўзбекистон билан муносабатларни янада мустаҳкамлашдан манфаатдор мамлакатлар сони ортиб бормоқда.

2020 йилнинг 16 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов Покистон Ислом Республикасининг мамлакатимизга янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси Саид Али Асад Ғилоний билан учрашди.

Маълумки, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги муносабатлар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилиб бормоқда. Давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари нафақат икки томонлама балки, халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасида ҳам изчил ривожланмоқда.

Мулоқот аввалида Н.Исмоилов Саид Али Асад Ғилонийни мамлакатимизга элчи этиб тайинлангани билан самимий қутлаб, ушбу масъулиятли ва шарафли вазифани амалга оширишида унга муваффақият тилади.

Суҳбат чоғида Покистон элчисига мамлакатда барча соҳаларни ислоҳ қилишга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилаётгани, бунда Ўзбекистон раҳбарининг қатъий сиёсий иродаси туфайли иқтисодий-ижтимоий йўналишларда жиддий ўзгаришлар амалга оширилганига тўхталиб ўтилди.

     Ўзбекистон билан Покистон ўртасидаги алоқалар қўплаб йўналишлар қатори парламентаризм соҳасида ҳам ривожланиб бормоқда. Чет эл мамлакатлари парламентлари билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, давлатлар ўртасидаги икки томонлама муносабатларни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида жорий йилда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Покистон парламентининг Миллий ассамблеяси билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳи ташкил этилди. Мулоқот чоғида мазкур гуруҳнинг қонун ижодкорлиги соҳасидаги ҳамкорлигини кучайтириш, шунингдек, икки мамлакат учун ўта муҳим бўлган савдо-иқтисодий йўналишлардаги шериклигини мустаҳкамлашда унинг имкониятларидан кенг фойдаланиш масалалари эътибор марказида бўлди.  

Ўз навбатида Саид Али Асад Ғилоний самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, айни пайтда Покистон парламентида ҳам Олий Мажлис Қонунчилик палатаси билан ҳамкорлик бўйича гуруҳни шакллантириш жараёни бошлангани, ҳар иккала гуруҳ ҳам мамлакатларимиз ўртасидаги ҳар томонлама алоқаларни ривожлантиришда муҳим ўрин тутишига ишонч билдирди.   

 

 


Кўришлар сони: 507


Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.09.2021
Институт раҳбарияти томонидан депутат номига миннатдорчилик хати келди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Азамжон Тўлабоев номига Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини...

23.09.2021
Ҳар қандай дарднинг давоси бор. Энди хорижга боришга ҳожат қолмайди

Сирдарёлик Олег Ким бу йил йигирма ёшни қарши олди. Лекин олти йилдан буён буйраклар хасталигидан...

23.09.2021
Қонун лойиҳасидаги бўшлиқлар тўлдирилмоқда

Мутахассислар таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши трансплантация билан боғлиқ тиббий...

Тадбирлар тақвими