Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Қонунчилик палатаси Спикери Италия элчиси билан учрашди

Кейинги йилларда юртимиз чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш, хорижий давлатлар билан дўстона ҳамда ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантириш борасида муҳим натижаларга эришмоқда. Мазкур йўналишда олиб борилаётган кенг кўламли ишлар натижасида Марказий Осиё минтақасидаги яқин қўшниларимиз, шунингдек, иқтисодий жиҳатдан етакчи давлатлар билан ҳам тенг манфаатли ҳаморлик юқори поғонага кўтарилиб бормоқда.

Бугун, 2020 йил 16 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов Италиянинг мамлакатимизга яқинда тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси Агостина Пинна билан учрашув ўтказди.

Мулоқот аввалида Н.Исмоилов Агостина Пиннани мамлакатимизга элчи этиб тайинлангани билан самимий қутлаб, масъулиятли ва шарафли дипломатик миссияни амалга оширишида унга муваффақият тилади.

Италия элчисига мамлакатимизда сўнгги йилларда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродаси ва ташаббуси билан давлат бошқарувида парламентнинг роли кучайтирилаётгани, қолаверса, иқтисодий-ижтимоий йўналишларда жиддий ўзгаришларга қўл урилаётганига алоҳида тўхталиб ўтилди. Бу ишларнинг барчаси “халқ манфаати ҳар нарсадан устун” деган ғоя асосида амалга оширилаётгани таъкидланди.

Шунингдек, Қонунчилик палатаси фаолияти, норма ижодкорлиги, қўмита васиёсий партиялар фракциялари иш услублари ҳамда парламентаризм соҳасидаги янгиликлар ҳақида сўзлаб берилди.

Суҳбат давомида икки мамлакат парламентлари ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш, парламент қуйи палаталари ҳузурида ҳамкорлик бўйича дўстлик гуруҳларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Бунда асосий эътибор қонун ижодкорлиги жараёни, қолаверса, мамлакатларимиз ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилиши лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Ўз ўрнида Агостина Пинна самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон-Италия алоқалари хусусан, парламентлараро муносабатларни янги босқичга олиб чиқишда бор имкониятини ишга солишини айтиб ўтди.     

 

 


Кўришлар сони: 608


Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.09.2021
Болалар омбудсманининг ҳуқуқий мақоми кучайтирилмоқда

Халқаро тажрибага назар ташлайдиган бўлсак, бугунги кунда 20 дан ортиқ ривожланган давлатларда алоҳида...

16.09.2021
Озон қатламини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳолати қандай?

Семинарда таъкидланганидек, Ўзбекистон дунё ҳамжамиятининг тўлақонли субъекти сифатида атроф муҳитни...

16.09.2021
Депутат номига сайловчилардан миннатдорчилик хати келди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Мавжуда...

Тадбирлар тақвими