Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Ўзбекистон ва Ҳиндистон парламентлари амалий ҳамкорликни кучайтиради

Ўзбекистон ва Ҳиндистон парламентлари амалий ҳамкорликни кучайтиради Ўзбекистон ва Ҳиндистон парламентлари амалий ҳамкорликни кучайтиради

Жорий йилнинг 1 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидовнинг Ҳиндистон Республикасининг фавқулодда ва фухтор элчиси Маниш Прабхат билан учрашуви бўлиб ўтди.

Мулоқот чоғида таъкидланганидек, кейинги пайтларда икки мамлакат ўртасида барча соҳаларда бўлгани каби парламентаризм йўналишида ҳам алоқалар изчил ривожланиб бормоқда. Олий даражадаги учрашувлар Ўзбекистон-Ҳиндистон муносабатларининг фаоллашувига, мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожланишига катта туртки берди.


Учрашувда элчига Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, сиёсий партиялар фракциялари ҳақида маълумотлар берилди. Шунингдек, Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ Ўзбекистонда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, ҳудудлар ва умуман, мамлакат ривожланишида муҳим ўрин тутадиган давлат ва ҳудудий дастурлар хусусида сўзлаб берилди.

Томонлар Ўзбекистон-Ҳиндистон парламентлараро муносабатларини янада ривожлантириш масалаларига асосий эътиборни қаратдилар. Хусусан, қонун ижодкорлиги йўналишида икки мамлакат қонун чиқарувчи органлари ўртасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокамалар марказида бўлди.

Ҳиндистон Элчиси Қонунчилик палатасида “Ўзбекистон-Ҳиндистон” дўстлик гуруҳи ташкил этилганини катта мамнуният билан қайд этди ва Лок Сабхада (Парламент қуйи палатаси) ҳам Олий Мажлис Қонунчилик палатаси билан ҳамкорлик бўйича дўстлик гуруҳини шакллантиришга доир ишлар бошлаб юборилгани ҳақида маълумот берди.

Музокара давомида томонлар мамлакатлар ўртасидаги дўстлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, халқаро ташкилотлар доирасида  ҳамкорлик олиб бориш, савдо-иқтисодий, инвестициялар ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболлари хусусида ҳам фикр алмашдилар.

 


Кўришлар сони: 573


Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.09.2021
Болалар омбудсманининг ҳуқуқий мақоми кучайтирилмоқда

Халқаро тажрибага назар ташлайдиган бўлсак, бугунги кунда 20 дан ортиқ ривожланган давлатларда алоҳида...

16.09.2021
Озон қатламини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳолати қандай?

Семинарда таъкидланганидек, Ўзбекистон дунё ҳамжамиятининг тўлақонли субъекти сифатида атроф муҳитни...

16.09.2021
Депутат номига сайловчилардан миннатдорчилик хати келди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Мавжуда...

Тадбирлар тақвими