Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Ўзбекистон ва Туркманистон парламентлари ҳамкорлик алоқаларини кучайтиради

2020 йилнинг 30 ноябрь куни Олий Мажлиснинг Туркманистон Мажлиси билан ҳамкорлик бўйича Парламентлараро дўстлик гуруҳининг онлайн йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда гуруҳ аъзолари бўлган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, сенаторлар, Туркманистон парламенти аъзолари, Ўзбекистон Республикасининг Туркманистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Aкмалжон Кучкаров, Туркманистоннинг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Якзули Маммедовлар ҳам иштирок этдилар.

Онлайн учрашув давомида икки томонлама ҳамкорликда эришилган натижалар, парламентлараро мулоқотни ривожлантириш, халқаро ташкилотлар доирасида томонларнинг ўзаро бир-бирларини қўллаб-қувватлашлари, икки давлат ўртасидаги манфаатли савдо-иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий ва маданий-гуманитар соҳалардаги мавжуд алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар чоғида томонлар ҳамкорликни кенгайтиришда парламентлараро алоқаларни янада чуқурлаштириш муҳимлигини қайд этган ҳолда, бу ўз навбатида барча соҳаларда муносабатларни янада янги босқичга олиб чиқувчи халқаро шартномаларни ўз вақтида ратификация қилинишида муҳим эканлигини таъкидлаб ўтдилар.

Мулоқот чоғида ҳар иккала давлат парламентлари вакиллари Коронавируснинг дунё бўйлаб тарқалиши кўламига ҳам тўхталиб, ушбу глобал таҳдидга қарши курашиш борасида Ўзбекистон ва Туркманистонда кўрилаётган чоралар тўғрисида фикр алмашдилар. Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, пандемиянинг икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларга салбий таъсирининг олдини олиш мақсадида икки томонлама ҳамкорликни фаоллаштириш зарурлигига эътибор қаратилди.


Томонлар келажакда ҳам халқаро ташкилотлар доирасида ҳар икки мамлакатнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасида якдил эканликларини билдирдилар.

Онлайн музокаралар якунида Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги амалий ҳамкорликни ҳар томонлама мустаҳкамлашда парламентларнинг ролини кучайтиришга келишиб олдилар.    


Кўришлар сони: 523


Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.09.2021
Институт раҳбарияти томонидан депутат номига миннатдорчилик хати келди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Азамжон Тўлабоев номига Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини...

23.09.2021
Ҳар қандай дарднинг давоси бор. Энди хорижга боришга ҳожат қолмайди

Сирдарёлик Олег Ким бу йил йигирма ёшни қарши олди. Лекин олти йилдан буён буйраклар хасталигидан...

23.09.2021
Қонун лойиҳасидаги бўшлиқлар тўлдирилмоқда

Мутахассислар таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши трансплантация билан боғлиқ тиббий...

Тадбирлар тақвими